Ўзбекистон парламенти делегацияси МДҲ иштирокчи давлатлари Ассамблеясининг кузги сессиясида қатнашди
Олий Мажлис Сенати Раиси бошчилигидаги Ўзбекистон парламенти делегацияси 16-17 ноябрь кунлари Қирғизистон Республикаси пойтахти Бишкек шаҳрида бўлиб ўтган Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигига аъзо давлатлар Парламентлараро Ассамблеясининг кузги сессияси доирасидаги тадбирларда иштирок этди.
Хусусан, Ўзбекистон вакиллари МДҲ ПА сиёсий масалалар ва халқаро ҳамкорлик ҳамда ижтимоий сиёсат ва инсон ҳуқуқлари бўйича доимий комиссияларининг мажлисларида иштирок этдилар.
Шунингдек, Олий Мажлис палаталари ҳузуридаги Ёшлар парламентлари аъзолари МДҲ Ёшлар Парламентлараро Ассамблеясининг йиғилишида Интернетда ахборот хавфсизлиги масаласини муҳокама қилдилар.
МДҲ ПА Кенгашининг мажлисида 2023 йилда ўтказилган тадбирлар сарҳисоб қилинди, МДҲ ҳудудидаги сайлов кампаниялари мониторинги ҳақидаги маълумотлар тингланди. Бундан ташқари, МДҲ ПАнинг бир қатор доимий комиссиялари фаолияти тўғрисидаги ахбороти эшитилди.
Ҳамдўстлик парламент аъзолари билан бирга халқаро ташкилотлар вакиллари, олимлар ва экспертлар иштирок этган МДҲ Парламентлараро Ассамблеясининг ялпи мажлисида эса соғлиқни сақлаш, экология, хавфсизлик ва ҳуқуқ соҳаларига оид бир қатор намунавий қонун лойиҳалари кўриб чиқилди.
Таъкидлаш жоиз, намунавий қонун ижодкорлиги Ассамблеянинг асосий фаолият йўналиши ҳисобланади. Намунавий қонунлар Ҳамдўстлик мамлакатлари парламентлари аъзолари томонидан ишлаб чиқилади ва улар тавсиявий характерга эга бўлади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига кириш нархлари эълон қилинди
- Тошкентда туннель девори ўпирилиб тушди
- Президент раислигида видеоселектор йиғилиши бошланди
- Уюшган жиноятчилик ва кибержиноятларга қарши курашиш такомиллаштирилади
- АҚШ Ҳўрмуз бўғозида кемаларни кузатиб боришни бошлаши мумкин
- 14 март куни кузатиладиган об-ҳаво прогнози эълон қилинди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг