Ўзбекистон миллий терма жамоаси чемпион

10:22 31 Март 2026 Спорт
177 0

Фото: ЎФА

Кеча, 30 март куни футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси FIFA Series мусобақасидаги иккинчи ўйинини ўтказди. Ушбу ўйинда Фабио Каннаваро бошқарувидаги жамоага Венесуэла термаси рақиблик қилди. Таъкидлаш жоизки, ушбу жамоа дастлабки турда Тринидад ва Тобаго термаси устидан 4:1 ҳисобида ғалаба қозонган эди.

Ўзбекистон миллий терма жамоаси учрашувни қуйидаги таркибда бошлади:

Дарвозабон:

Абдувоҳид Неъматов (“Насаф”).

Ҳимоячилар:

Рустам Ашурматов (“Истиқлол”, Эрон);

Абдуқодир Ҳусанов (“Манчестер Сити”, Англия);

Жаҳонгир Ўрозов (“Динамо”);

Беҳруз Каримов (“Сурхон”);

Шерзод Насруллаев (“Пахтакор”).

Ярим ҳимоячилар:

Одил Ҳамробеков (“Трактор”, Эрон);

Азиз Ғаниев (“Ал-Батаеҳ”, БАА);

Отабек Шукуров (“Банияс”, БАА).

Ҳужумчилар:

Остон Ўрунов (“Персеполис”, Эрон);

Элдор Шомуродов (“Башакшеҳир”, Туркия).

Бош мураббий Фабио Каннаваро Габонга қарши ўйин билан солиштирганда 3 та ўзгаришни амалга оширди. Ўтган ўйинни асосий таркибда бошлаган Ўткир Юсупов, Ҳожиакбар Алижонов ва Умарбек Эшмуродов бу сафар захирада қолдирилди. Уларнинг ўрни эса Абдувоҳид Неъматов, Беҳруз Каримов ва дисквалификациядан қайтган Абдуқодир Ҳусанов билан тўлдирилди.

Рақиб сафида эса Хосе Контрерас, Карлос Вивас, Жон Арамбуру Кристиан Кассерес каби етакчи футболчилар ўйинни асосий таркибда бошладилар. Жамоанинг энг номдор футболчиси Саломон Рондон эса захирада қолдирилди.

Ўйинга тўхталсак, биринчи бўлим тенгкурашлар остида ўтди. Ўзбекистон миллий терма жамоаси асосан узун пасларга таяниб ўйнаган бўлса, Венесуэла термаси 14 ҳудуддан асосий зарбаларини йўллади. Лекин биринчи бўлимда ҳисоб очилмади.

Иккинчи бўлимда энди Ўзбекистон термаси комбинацион футбол кўрсатди. Рақиб эса анча ортга чекиниб ҳимояланишни бошлади. Лекин барибир ўйинда ҳисоб очилмади. Шундан сўнг, жамоалар мусобақа ғолибини аниқлаш мақсадида пенальтилар сериясига мурожаат қилишди. Футбол лотереясида омад Ўзбекистон термасига кулиб боқди .

Шу тариқа Ўзбекистон миллий терма жамоаси Тошкентда ўтган FIFA Series мусобақасининг ғолибига айланди. Таъкидлаш жоизки, бу Ўзбекистон миллий терма жамоасининг охирги 2 йилда ютган учинчи соврини ҳисобланади. “Оқ бўрилар“ бунгача 2025 йилда “CAFA National Cup” ва “Al-Ain Cup” турнирларида ҳам ғолиб бўлган эди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер