Ўзбекистон икки ойда 1,3 млн долларлик 1,2 минг тонна лимон экспорт қилди

14:24 11 Апрель 2022 Иқтисодиёт
1162 0

Фото: Иллюстратив фото

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, Ўзбекистон 2022 йилнинг дастлабки икки ойида 6 та хорижий давлатларга қиймати 1,3 млн AҚШ долларига тенг бўлган 1,2 минг тонна лимон экспорт қилган.

Таъкидланишича, лимон экспорти ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 309 тоннага ошган.

Қуйида 2022 йилнинг январь-февраль ойларида Ўзбекистон энг кўп лимон экспорт қилган давлатлар рўйхати:

• Россия – 715 тонна;

• Қозоғистон – 325 тонна;

• Қирғизистон – 194 тонна.

Хорижга энг кўп лимон экспорт қилган ҳудудлар:

• Фарғона вилояти – 521 тонна;

• Тошкент вилояти – 219 тонна;

• Хоразм вилояти – 159 тонна.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер