Ўзбекистон божхона ходимларининг халқаро майдондаги нуфузи ошмоқда

17:21 20 Февраль 2023 Сиёсат
578 0

Фото: Халқ сўзи

Айни пайтда Жаҳон божхона ташкилотининг Брюсселдаги Бош штаб квартирасида мазкур нуфузли ташкилотнинг минтақавий тузилмалари раҳбарларининг 18-Глобал учрашуви бўлиб ўтмоқда.

Халқаро тадбирда мамлакатимиздан ташриф буюрган вакил – Ўзбекистон Республикаси Божхона қўмитасининг Валюта назорати бошқармаси ходими У.Таджиев илк бор йиғилиш раисининг ўринбосари сифатида иштирок этмоқда.

Шунингдек, тадбирда Божхона қўмитасининг Марказий божхона лабораторияси бошлиғи Бобур Караманов ҳам фаол қатнашмоқда.

Тадбирда турли давлатлардан бевосита ва онлайн равишда 250 дан ортиқ делегатлар иштирок этмоқда.

Мазкур воқеликка Божхона қўмитаси Раиси Акмалхўжа Мавлоновнинг 2022 йил октябрь ойида Бельгияга ташрифи давомида ташкилот Бош котиби Кунио Микуриа билан учрашуви давомида эришилган келишувларнинг амалий натижаси сифатида қараш мумкин.

Эслатиб ўтамиз, сал аввал - 9 февраль куни Божхона қўмитасининг яна бир вакили Элёр Хакимов Женевада Юкларни халқаро ташиш тўғрисидаги Божхона конвенцияси Маъмурий қўмитаси раиси этиб тайинланган эди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?