Ўзбекистон ампутантлар терма жамоаси Осиё чемпиони бўлди

Жорий йилнинг 5-12 февраль кунлари Бангладеш пойтахти Дакка шаҳрида ампутантлар футболи бўйича Осиё чемпионати бўлиб ўтди. Илк бор ташкил этилган қитъа биринчилигида 100 фоизлик натижа билан финалга чиққан Ўзбекистон терма жамоаси ҳал қилувчи баҳсда Индонезия вакилларига қарши майдонга тушди.
Ўйин давомида яққол устунлик қайд этган ўзбекистонлик спортчилар рақиб дарвозасини 6 марта ишғол этди. Эътиборлиси, Индонезия терма жамоаси бутун баҳс давомида бир марта ҳам гол завқини ҳис эта олмади.
Шу тариқа Ўзбекистон жамоаси 6:0 ҳисобида рақибларини мағлуб этиб, 2025 йилги Осиё чемпионати ғолибига айланди.
Маълумот учун, ҳамюртларимиз мусобақанинг илк турида ҳам Индонезияга қарши майдонга тушиб, 8:1 ҳисобида мағлубиятга учратган эди. Мазкур ўйинда Ўзбекистон дарвозасига киритилган гол чемпионат якунига қадар ягоналигини сақлаб қолди.
Жамоа иккинчи турда Непал дарвозасига жавобсиз 13 та гол киритган бўлса, навбатдаги баҳс доирасида мезбон спортчилар, Бангладеш термаси 3:0 ҳисобида мағлуб этилди.
Вакилларимиз чемпионат ярим финалида Ироқ термасини ҳам 3 та жавобсиз гол билан сийлаб, чемпионлик сари йўл олган эди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Иш ҳақи, пенсия, нафақа ва стипендиялар миқдори 10 фоизга оширилади
- Олимлар Альцгеймер касаллигидан ҳимоя қилувчи парҳез ҳақида маълумот беришди
- Эрон ва Исроил ўртасидаги зиддиятлар хронологияси ёхуд бугунги «уруш»нинг илдизи қаерда?
- Доллар курси ошишда давом этмоқда
- Паркентда йилига 20 минг сайёҳни қабул қиладиган туристик мажмуа очилмоқда
- Ўзгаришларни сўз билан уйғотган журналист
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг