Ўзбек тилшунослигининг долзарб масалалари муҳокама қилинди
Маълумки, тил - халқнинг маънавий мулки ҳисобланади. Унда миллатнинг ўзига хослиги, бой тарихи, маданияти, урф-одатлари мужассам. “Ўзбек тилшунослигининг долзарб масалалари” мавзуидаги Республика илмий назарий коннференциясида Ўзбекистон Республикасининг “Давлат тили ҳақида”ги Қонуни қабул қилинганидан буён ўтган 30 йил ичида унинг ҳаётга татбиқ этилиши билан боғлиқ ютуқ ва камчиликлар, ҳозирги ўзбек тилшунослиги олдида турган долзарб вазифалар муаммолар муҳокама қилинди.
Анжуманда ўзбек тили ва адабиёти фанини ўқитиш ҳамда бу соҳа бўйича юқори малакали кадрлар тайёрлаш сифатини ошириш масалалари кўриб чиқилди. Шунингдек, янги тушунчалар ёки ўзга тилдаги сўзни ўз тилимизда ифодалаш билан боғлиқ жараёнлар хусусида ҳам сўз борди.
Бугунги кунда мамлакатимизнинг турли ОТМ ларида хорижлик талабалар таҳсил олмоқда. Уларнинг аксарияти ўзбек тилини катта қизиқиш билан ўрганишяпти. Анжуманда улар ҳам иштирок этиб, ўз фикрларини ўзбек тилида баён этишди.
Шунингдек тадбир иштирокчилари тил меъёрларини бузиб ишлатиш ҳолатлари учраётгани хусусида ҳам тўхталиб ўтдилар. Жумладан, кўчалардаги эълонлар, бекат номлари ва реклама воситасига кирмайдиган бошқа турдаги ташқи ёзувлар имловий хатолар билан ёзилаётганига алоҳида урғу берилди. Йиғилиш сўнгида муҳокама этилган масалалар юзасидан қўмитанинг тегишли тавсиялари ишлаб чиқилди.
Соҳибжон ҲОТАМОВ,
(“Халқ сўзи”)
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- 1 март — Зулфия таваллуд топган кун. «Бугун тунда келармиш баҳор»
- Нодирбек Абдусатторов Прагадаги шахмат фестивалида чемпионликни қўлга киритди
- Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази Prix Versailles талқинига кўра 2026 йилнинг дунёдаги энг гўзал музейлари рўйхатига киритилди
- Эндиликда йўловчи божхона декларациясини мобил илова орқали электрон шаклда топшириш мумкин
- Матчанов Умирзак Сеитжановичнинг иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси эълони
- Эроннинг ҳужум салоҳияти 50 фоизга қисқарди – АҚШ сенатори
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг