Ўзбек спортининг жасоратли аёллари
Бугунги кунда спортчи хотин-қизларимизнинг жамият ҳаётида тутган ўрни беқиёс. Жаҳон ареналарида юртимиз байроғи баланд кўтарилишида, давлатимиз мадҳияси баралла янграшида уларнинг ҳам муносиб ҳиссаси бор. Ўзбекистонлик Олимпия ва Осиё ўйинлари ғолиблари, жаҳон ва қитъа чемпионлари деганда кўз олдимизда Светлана Бабанина, Эльвира Саади, Оксана Чусовитина, Лина Черязова, Ирода Тўлаганова, Саида Маҳмудова, Нозима Қаюмова ва бошқа кўплаб опа-сингилларимиз келади.
Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан Олимпия шон-шуҳрати музейида ташкил этилган “Ўзбек спортининг жасоратли аёллари” мавзуидаги тадбирда шулар ҳақда сўз юритилди.
Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги мутасаддилари, Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси вакиллари, кенг жамоатчилик қатнашган анжуманга турли мусобақаларда қатор ютуқларни қўлга киритган фахрийлар ва айни пайтда тизимда фаолиятини давом эттираётган спортчи хотин-қизлар таклиф этилди.
Таъкидланганидек, республикамизда хотин-қизларнинг соғлиғи ҳақида қайғуриш, жисмоний тарбия ва спортга кенг жалб қилиш, иқтидори ва лаёқатини юзага чиқаришга оид эзгу чора-тадбирлар йил сайин кенг қамров касб этмоқда.



— Стол тенниси бўйича Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи сифатида фаолият олиб бормоқдаман, — дейди бир неча нуфузли халқаро турнирлар ғолиби Саида Маҳмудова. — Ҳозирда терма жамоамиз аъзолари билан Швецияда ўтказиладиган жаҳон чемпионатига тайёргарлик кўраяпмиз. Улар билан бирга астойдил машғулотларда қатнашмоқдамиз. Тез орада республикамиз вилоятларида семинар ва маҳорат дарслари ўтказишни режалаштирганмиз. Қолаверса, 2020 йили Токио шаҳрида бўладиган ёзги Олимпия ўйинларига тайёргарликни ҳам қизғин давом эттираяпмиз. Насиб қилса, Ўзбекистон келажакда стол тенниси бўйича ҳам нуфузли халқаро мусобақаларда ўз ўрнини топади.
Тадбир давомида спорт соҳасида кўплаб ютуқларни қўлга киритган спортчи-аёллар ташкилотчилар томонидан эсдалик совғалари билан тақдирланди.
О. ЛУТФУЛЛАЕВ.
Ҳасан ПАЙДОЕВ "Халқ сўзи" олган суратлар.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Ўтган баҳсда концентрация бироз жойида эмас эди. Шу сабабли “жиннича” хатоларга йўл қўйдик” — Фабио Каннаваро
- АҚШ мудофаа харажатлари туфайли НАТО бўйича иттифоқчиларини ҳимоя қилишдан воз кечиши мумкин
- Бен Кингсли иштирок этган Ислом цивилизацияси маркази ҳақидаги фильм New York Festivals 2026 финалига йўл олди
- Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистони Подшоҳлиги Валиаҳди Муҳаммад бин Салмон Ол Сауд билан телефон орқали мулоқот қилди
- Тошкентда қиличбозликнинг сабля йўналиши бўйича Жаҳон кубоги босқичи старт олди
- «Дронлар дуэли» ёхуд Украинадан Эронгача бўлган синов полигонларида шаклланган янги дунё тартиби
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг