Ўзбек олими халқаро патент соҳиби бўлди
Яқинда Россия Федерацияси Интеллектуал мулк Федерал хизматидан (Роспатент) хушхабар келди. Ўзбекистон миллий университетининг профессори, сиёсий фанлар доктори Бахтиёр Ахтамович Амонов (Омонов)га Халқаро патент берилди. Олимнинг “Ўтиш даврида жамиятни модернизациялаш кризислари” номли фанга киритган илмий тушунчаси эътироф этилиб, халқаро маълумотлар базасига киритилди.
Маълумотлар базаси қуйидаги ўзаро боғлиқ тушунчалар тўпламидан ташкил топади: Ўтиш даври босқичлари. Инқироз пайдо бўлиш шартлари. Инқироз тури. Инқироздан чиқиш йўллари. Жамиятни модернизациялаш, ислоҳ этиш ва янгилашда юзага келадиган инқирозлар ҳар бир ҳолатининг унинг вужудга келиш даври, сабаблари ва ундан самарали чиқиш йўллари доирасида белгиланиб ўрганилади.
“Ўтиш даврида жамиятни модернизациялаш кризислари” номли тушунча ва илмий янгилик узоқ йиллик тадқиқотларга суяниб, хориж ва минтақамизда эълон қилинган илмий адабиётлар ҳамда амалий тажрибаларни таҳлил қилиш асосида ишлаб чиқилган. Таҳлилларга мувофиқ, дунёнинг хоҳлаган мамлакатида модернизациялаш даврида инқирозлар юз беришида сиёсий институтлар, иқтисодий муаммолар, коррупциянинг кучайиши, қашшоқланиш, бюрократия, қариндош-уруғчилик, ишсизлик, сиёсий беқарорлик, диннинг сиёсийлашуви каби объектив ва субъектив омилларнинг ўрин эгаллаши асослаб берилган. Барча маълумотлар ўтиш даври босқичларига мос равишда тизимга солинган ва изчил тақдим этилган.
Профессор Бахтиёр Амонов фанга киритган маълумотлар базасидан талабалар, тадқиқотчилар, сиёсатчилар, иқтисодчилар, шунингдек, ривожланиш йўлига ўтиб олган ёш давлатлар ўзларининг ижтимоий-сиёсий фаолиятида фойдаланиши мумкин. Илмий янгилик социология, сиёсатшунослик, психология соҳаларида қўлланилади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Комилжонов Мухаммадсолиҳ Собиржон ўғлининг “Сaломaтлик лaндшaфтлaрини тaшкил этиш тaмойиллaрини ишлaб чиқиш” мавзусидаги (архитектура фанлари бўйича) фалсафа доктори (PhD) диссертациясининг ҳимояси эълони
- Дўстлик ва ҳамкорликни кенгайтирган форум (+фоторепортаж)
- Наманган – янгиланиш ва гўзаллик шаҳри
- Ўзбекистон ёки Миср. Қайси терма жамоа кучли?
- Янгиланаётган Марказий Осиё: бирлик, дўстлик ва ҳамкорликнинг янги босқичи
- Телеканаллар, радио ва ижтимоий тармоқлардаги айрим рекламаларга ишониб қолманг — Рақобат қўмитаси огоҳлантириш билан чиқди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг