Ўзаро манфаатли ҳамкорлик
Ғ.Отажонов/«Халқ сўзи». Франция тараққиёт агентлигининг ва Европа Инвестицион Банки вакиллари Қорақалпоғистонга ташриф буюрди. Делегация вакиллари дастлаб Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси Ф.Эрманов қабулида бўлиб, «Қорақалпоғистон Республикасида «Суенли канали тизимини реконструкция қилиш» лойиҳаси бўйича ўзаро фикр алмашишди.
Шунингдек, Франция тараққиёт агентлигининг ва Европа Инвестицион Банки вакиллари Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигида ҳам бўлиб, соҳа масъуллари билан лойиҳа доирасида амалга ошириладиган ишларни муҳокама қилди.

Қорақалпоғистондаги «Суенли» каналининг 96,6 км қисми ва «Параллел» каналининг 36,0 км қисмини бетон қопламаси билан қопланади. «Суенли» каналининг бош сув олиш иншооти ҳамда 196 дона гидротехник иншоотлари қайта тикланади. Сувнинг ҳисобини юритиш учун SCADA (сувни мониторинги ва бошқаруви) тизимини жорий қилинади. Сув таъминоти оғир бўлган 209,2 минг гектар суғориладиган ер майдонларига кафолатли сув етказиб берилади. Шунингдек каналларнинг фойдали иш коэффициентини ўртача 15-30 фоизга қадар оширилади. Сув хўжалиги соҳасида фаолият юритиб келаётган кўплаб ходимларнинг малакаси оширилади.

Маълумот учун: «Суенли» магистрал каналини модернизация қилиш” лойиҳаси бўйича тайёрланаётган дастлабки техник-иқтисодий асосга кўра, лойиҳа Қорақалпоғистон Республикасининг Тахиатош, Хўжайли, Шуманай, Қонликўл, Қўнғирот ва Мўйноқ туманларида амалга оширилади.

Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Ўтган баҳсда концентрация бироз жойида эмас эди. Шу сабабли “жиннича” хатоларга йўл қўйдик” — Фабио Каннаваро
- АҚШ мудофаа харажатлари туфайли НАТО бўйича иттифоқчиларини ҳимоя қилишдан воз кечиши мумкин
- Бен Кингсли иштирок этган Ислом цивилизацияси маркази ҳақидаги фильм New York Festivals 2026 финалига йўл олди
- Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистони Подшоҳлиги Валиаҳди Муҳаммад бин Салмон Ол Сауд билан телефон орқали мулоқот қилди
- Тошкентда қиличбозликнинг сабля йўналиши бўйича Жаҳон кубоги босқичи старт олди
- «Дронлар дуэли» ёхуд Украинадан Эронгача бўлган синов полигонларида шаклланган янги дунё тартиби
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг