«Остона–Самарқанд» темир йўл йўналиши очиладими?

Қозоғистоннинг Остона шаҳрида «Йўловчи ташиш» ва «Ўзтемирйўлйўловчи» акциядорлик жамиятлари йиғилиш ўтказди. Унда шериклик ва ҳамкорликни мустаҳкамлаш масалалари кўриб чиқилди.
Музокаралар якунида туристик поездларнинг ҳаракатланиши тўғрисида келишув имзоланиб, қўшма лойиҳаларни амалга ошириш бўйича ишчи гуруҳ тузилди. «Жибек жоли» сайёҳлик поезди қатновининг йўлга қўйилиши биринчи қадамлардан бири бўлди.
Томонлар, шунингдек, янги халқаро йўналишлар, жумладан, «Остона-Самарқанд» йўналишини очиш имкониятларини кўриб чиқдилар. Бу давлатлар ўртасида туризм ривожи учун «илдам қадам» бўлиши мумкин.
Ўзбекистон таклифи билан «Олмаота–Тошкент» йўналишидаги 1/2-сонли поезднинг ҳаракатланиш жадвали қайта кўриб чиқилиб, йўловчилар учун жўнаб кетиш ва келиш вақтлари янада қулайлаштирилди.
Аввалроқ Қозоғистон ва Ўзбекистон ўртасидаги янги темир йўл, «Дарбаза–Мақтаарал»ни 2027 йилда ишга тушириш режалаштирилгани ҳақида хабар берилганди.
Янги линия Ўзбекистон билан чегара орқали юк ташиш ҳажмини ошириш ҳамда «Сариағаш–Тошкент» чегара ўтказиш пункти юкини камайтиришга қаратилган бўлиб, лойиҳа қиймати 545,7 миллион долларга баҳоланмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда доимий аҳоли сони ҳар куни неча кишига ошяпти?
- Шаҳрам Ғиёсов тажрибали рақибини муддатдан олдин мағлуб этди
- Самарқанд яна бир нуфузли форумга мезбонлик қилади
- Яна бир бозор аукционга қўйилди
- Марказий банк шошилинч огоҳлантириш билан чиқди
- «Leapmotor» Ўзбекистонда ўтказилган автомобиль тести натижаларидан норозилигини билдирди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг