Остон Ўруновнинг голи жамоасига ғалаба келтирди
Кеча, 9 декабрь куни Эрон чемпионатида 13-тур ўйинлари старт олди. Кун доирасидаги баҳсда Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси Остон Ўрунов тўп сураётган “Персеполис” клуби сафарда “Пайкан” жамоаси билан куч синашди.
Учрашувда Теҳрон клуби 0:1 ҳисобига ғалаба қозонди. Aҳамиятлиси, ўйинда киритилган ягона голга Остон Ўрунов муаллифлик қилди.
70-дақиқада Ясин Салмонига алмаштирилган Остон Ўрунов ўйин якунида ушбу баҳснинг энг яхши футболчиси деб топилди.
Ушбу ғалаба эвазига “Персеполис” жамоаси очколари сонини 22 тага етказиб олди ва асосий таъқибчиси “Сепахон” жамоасидан 1 очкога ўтиб кетди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ҳар бурчагида тарих яширинган шаҳар — Лондондан фоторепортаж
- 1 март — Зулфия таваллуд топган кун. «Бугун тунда келармиш баҳор»
- Нодирбек Абдусатторов Прагадаги шахмат фестивалида чемпионликни қўлга киритди
- Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази Prix Versailles талқинига кўра 2026 йилнинг дунёдаги энг гўзал музейлари рўйхатига киритилди
- Эндиликда йўловчи божхона декларациясини мобил илова орқали электрон шаклда топшириш мумкин
- Матчанов Умирзак Сеитжановичнинг иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси эълони
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг