Она диёр – ранглар жилосида
Фарғона шаҳри ҳудудидаги Экошаҳарда мамлакатимиз мустақиллигининг 34 йиллигига бағишлаб вилоят касбий таълим ташкилотлари ўқувчилари ўртасида “Она диёр – ранглар жилосида” мавзусида расмлар кўргазмаси бўлиб ўтди.

Тадбир доирасида фарғоналик таниқли рассомлар ва ёш истеъдодлар иштирокида маҳорат сабоқлари ўтказилди. Қатнашчилар кўз ўнгида янги ижодий маҳсулотлар яратилиб, қизиқувчиларга байрам совғаси сифатида туҳфа этилди.
— Ёшларнинг асарларида Ватан, болалик, миллий қадриятлар, кўҳна тарих ва бугунги фаровон ҳаёт кўринишлари маҳорат билан тасвирланди, — дейди тажрибали рассом Отабек Шокиров. — Ранг ва тасвирлар уйғунлиги, келажагимиз ворисларининг кенг билими ва дунёқараши, ижодий салоҳияти эътиборга молик.

Расмлар кўргазмаси якунида энг сара ижод намуналари муаллифлари тақдирланди.
Ботир МАДИЁРОВ
«Халқ сўзи»
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Ўтган баҳсда концентрация бироз жойида эмас эди. Шу сабабли “жиннича” хатоларга йўл қўйдик” — Фабио Каннаваро
- Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистони Подшоҳлиги Валиаҳди Муҳаммад бин Салмон Ол Сауд билан телефон орқали мулоқот қилди
- «Дронлар дуэли» ёхуд Украинадан Эронгача бўлган синов полигонларида шаклланган янги дунё тартиби
- Тошкентда «UzFood 2026» ва «OʻzuPACK 2026» Халқаро кўргазмалари бўлиб ўтмоқда (+фоторепортаж)
- «Сохта тетикликнинг ҳақиқий ҳалокати»: энергетик ичимликларнинг секин, аммо муқаррар йиқитиш жараёни ҳақида
- Шайха Носир Ал Новайс: “Мен бу каби ёндашувни аввал кўрмаганман”
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг