Она диёр куйчиси
Ғ.Отажонов/«Халқ сўзи». Тўрткўл туманида Ўзбекистон, Қорақалпоғистон, Туркманистон ва Татаристон халқ артисти, давлат мукофоти соҳиби, моҳир созанда ва хонанда Отажон Худойшукуровнинг 80 йиллик юбилейи муносабати билан «Она диёр куйчиси» номли республика кўрик-танлови ва маданий тадбирларнинг очилиш маросими бўлиб ўтди.
Унда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси Аманбай Орынбаев иштирок этиб, О.Худойшукуровнинг юртимиз санъати ривожига қўшган ҳиссаси ҳақида гапириб ўтди. Шунингдек, ушбу республика танлови иштирокчиларига омад тилади.
Тантанали тадбир аввалида, маданият саройи олдидаги Отажон Худойшукуров бюсти пойига гулчамбар қўйилди. Бундан сўнг маданий тадбирларнинг очилиш маросими ўтказилди.
Унда Отажон Худойшукуров ёқимли овози, бетакрор истеъдоди билан нафақат юртимизда, балки Марказий Осиёда машҳур бўлгани, қисқа умри давомида миллий маданиятимиз ривожига салмоқли ҳисса қўшгани ва уни дунё халқларига танитишда фаоллик кўрсатган санъатимизнинг йирик намояндаларидан бири бўлгани алоҳида таъкидланди.
Маданий тадбирлар «Она диёр куйчиси» номли республика кўрик-танлови, санъат ва маданият ходимлари ижросидаги концерт дастури билан давом этди.






Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Ўтган баҳсда концентрация бироз жойида эмас эди. Шу сабабли “жиннича” хатоларга йўл қўйдик” — Фабио Каннаваро
- Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистони Подшоҳлиги Валиаҳди Муҳаммад бин Салмон Ол Сауд билан телефон орқали мулоқот қилди
- «Дронлар дуэли» ёхуд Украинадан Эронгача бўлган синов полигонларида шаклланган янги дунё тартиби
- Тошкентда «UzFood 2026» ва «OʻzuPACK 2026» Халқаро кўргазмалари бўлиб ўтмоқда (+фоторепортаж)
- «Сохта тетикликнинг ҳақиқий ҳалокати»: энергетик ичимликларнинг секин, аммо муқаррар йиқитиш жараёни ҳақида
- Шайха Носир Ал Новайс: “Мен бу каби ёндашувни аввал кўрмаганман”
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг