Олтмиш йил ичида Хитой аҳолиси биринчи марта камайди
Фото: Xinxua
2022 йилда Хитой аҳолиси 1959 йилдан 1961 йилгача бўлган йирик очарчиликдан кейин 60 йил ичида биринчи марта камайди. Бу ҳақда Хитой Халқ Республикаси Давлат статистика бошқармаси эълон қилган ҳисоботда айтиб ўтилган.
Бошқарма маълумотларига кўра, Хитой аҳолиси 1,411 миллиард кишига камайган. Бу 2021 йил охирига нисбатан 850 минг кишига камдир.
«2022 йилда янги туғилган чақалоқлар сони 9,56 миллионни, вафот этганлар сони эса 10,41 миллионни ташкил этди», дейилади ҳисоботда.
Қайд этилишича, аҳолининг қарийб 15 фоизи (209,78 миллион) 65 ёшдан ошган фуқаролардир. Меҳнатга лаёқатли ёшдагилар (16 ёшдан 59 ёшгача) 875,56 миллион кишини ташкил этган. Бу умумий кўрсаткичнинг қарийб 62 фоизидир.
Аввалроқ, Ҳиндистон 2023 йил баҳорида аҳоли сони бўйича Хитойдан ўзиб кетиши мумкинлиги айтилган эди. БМТ прогнозларига кўра, у жорий йилнинг 14 апрель куни дунёдаги энг кўп аҳолига эга давлатга айланади. Мазкур мамлакатда демографик юксалиш тахминан 2010 йилларда бошланган. Мутахассисларнинг фикрича, у 2050 йилларгача давом этади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига кириш нархлари эълон қилинди
- Тошкентда туннель девори ўпирилиб тушди
- Президент раислигида видеоселектор йиғилиши бошланди
- Уюшган жиноятчилик ва кибержиноятларга қарши курашиш такомиллаштирилади
- АҚШ Ҳўрмуз бўғозида кемаларни кузатиб боришни бошлаши мумкин
- 14 март куни кузатиладиган об-ҳаво прогнози эълон қилинди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг