Олтинкўлда чигит экиш бошланди
“ХАЛҚ СЎЗИ ONLINE”. Саминжон ҲУСАНОВ/Андижон. Андижон вилояти республикамизнинг нисбатан ҳавоси салқин ҳудуди ҳисобланади. Шу боис чигит плёнка остига экилади. Шунда ҳам мамлакат миқёсида биринчилардан бўлиб ерга уруғ қадалмаса ҳосил йиғиш пайтида ер чизиб қолиш ҳеч гап эмас.
Яхши ниятлар ва мақсадлар билан бошланган навбатдаги пахтачилик мавсуми вилоятнинг Олтинкўл туманидан бошланди. Пиру-бадавлат отахонларимизнинг дуоси билан эгатларга чигит экилди.

“Ҳар йили чигит экишдан аввал удумларимизга биноан эҳсон уюштирилади,-дейди меҳнат фахрийси Қобил ота Нишонов. –Бу йил ҳам туманнинг “Олтинкўл водий гулшани” фермер хўжалигида жамулжам бўлдик. Пахтакорларимиз ҳақига дуо қилдик”
Иш даставвалида пайкал бошида отряд раҳбарларига 4 миллион сўмдан иш ҳақи тарқатилди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Ўтган баҳсда концентрация бироз жойида эмас эди. Шу сабабли “жиннича” хатоларга йўл қўйдик” — Фабио Каннаваро
- АҚШ мудофаа харажатлари туфайли НАТО бўйича иттифоқчиларини ҳимоя қилишдан воз кечиши мумкин
- Бен Кингсли иштирок этган Ислом цивилизацияси маркази ҳақидаги фильм New York Festivals 2026 финалига йўл олди
- Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистони Подшоҳлиги Валиаҳди Муҳаммад бин Салмон Ол Сауд билан телефон орқали мулоқот қилди
- Тошкентда қиличбозликнинг сабля йўналиши бўйича Жаҳон кубоги босқичи старт олди
- «Дронлар дуэли» ёхуд Украинадан Эронгача бўлган синов полигонларида шаклланган янги дунё тартиби
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг