Олотда янги насос станцияси қурилмоқда
Истам ИБРОҲИМОВ/«Халқ сўзи». “Аму – Бухоро” машина канали Олот туман бошқармаси тасарруфидаги 1-насос станцияси ҳудудида янги гидроиншоот барпо этиляпти. Бу иншоот Осиё тараққиёт банки лойиҳаси асосида амалга оширилмоқда.
Янги насос станцияси Хитой Халқ Республикасининг “China National Technical import and eksport Corpration” компанияси томонидан бунёд қилиняпти. Умумий лойиҳа қиймати салкам 83 миллион АҚШ доллари бўлган объектда айни кунларда 8 та агрегатни ўрнатиш ишлари олиб бориляпти. Бу эса насос станциясининг умумий сув чиқариш қобилиятини 90 метр секундга етказади. Бугина эмас, иншоот замонавий ускуналар билан жиҳозланаётгани туфайли электр энергиясини тежаб қолиш имкони ҳам юзага келади. Шунингдек, ҳозир воҳа суғориш тизимининг бошланғич бўғини саналган яна бир гидроиншоот — “Аму – Бухоро-2” насос станциясида ҳам модернизация юмушлари олиб борилмоқда.
Маълумот ўрнида айтиш лозимки, “Аму – Бухоро” машина каналининг биринчи навбати 1965 йилда, иккинчи навбати эса 1976 йилда қурилган бўлиб, улар қатор техник кўрсатгичлар бўйича мамлакатимиз ирригацияси тизимида ноёб саналади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Тошкентда «UzFood 2026» ва «OʻzuPACK 2026» Халқаро кўргазмалари бўлиб ўтмоқда (+фоторепортаж)
- Шайха Носир Ал Новайс: “Мен бу каби ёндашувни аввал кўрмаганман”
- Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 35 йиллигини кенг нишонлашга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида
- “Енгилмас: Токиога йўл” бадиий фильмининг премьераси бўлиб ўтди
- Тошкентда Амир Темур таваллудининг 690 йиллиги муносабати билан ҳарбий парад ўтказилмоқда (фоторепортаж)
- Сурхондарёда 3 минг йиллик шаҳар қолдиқлари топилди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг