Олмазор туманида 2 та BYD ва иккита «Malibu» тўқнашиб кетди

20:31 30 Апрель 2025 Жамият
180 0

Олмазор туманида 4 та машина иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси юз берди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси хабар қилди.

Унга кўра, жорий йилнинг 29 апрель куни соат 10:35 ларда Олмазор тумани Нурафшон кўчасида 4 та автомашина иштирокида ЙТҲ содир бўлган. Бунда 2 та BYD ва 2 та «Malibu» русумли автомашиналар тўқнашиб кетган.

«ЙТҲ натижасида тан жароҳат олганлар йўқ», дейилади хабарда.

Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?