Олма импорти қарийб 20 бараварга ошган

13:53 14 Май 2022 Иқтисодиёт
1108 0

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2022 йилнинг январь-март ойларида Ўзбекистонга 12 та хорижий давлатдан қиймати 6,3 млн. AҚШ долларига тенг бўлган 16,3 минг тонна олма импорт қилинган.

Олма импорти ҳажми ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 15,5 минг тоннага ёки қарийб 20 бараварга ошган.

2022 йилнинг январь-март ойларида Ўзбекистон энг кўп олма импорт қилган давлатлар:

— Эрон – 12 минг тонна

— Украина – 1,4 минг тонна

— Молдова – 1,2 минг тонна

— Польша – 1,1 минг тонна

— Турикя – 527 тонна.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?