Олисдаги овул мактаби янгиланди
Истам ИБРОҲИМОВ/«Халқ сўзи». Бухоро вилояти марказидан чамаси 160 километр узоқликда, Қизилқум саҳроси бағрида жойлашган Чуруқ овули ёшларининг сифатли таълим олиш борасидаги имкониятлари кенгайди. Шофиркон тумани ҳудудидаги ушбу масканда 39-умумтаълим мактабининг янгиланган биноси фойдаланишга топширилди.

Бунинг учун маҳаллий бюджетдан 1,5 миллиард сўм миқдорида маблағ сарфланди. Натижада бир пайтлар ёғочдан қурилган бино ўрнида 90 ўқувчи ўрнига мўлжалланган шинамгина ўқув даргоҳи қад ростлади. Муҳими, ўғил-қизларнинг кенг ва ёруғ синфхоналарда таҳсил олиб, замонавий билимларни эгаллаши учун зарур барча шарт-шароитлар яратилди. Ўқув биносини фойдаланишга топширилиши муносабати билан ўтказилган маросимда буни туман масъуллари қаторида мактаб директори Маман Сулаймонов ҳам алоҳида таъкидлади.

Маълумот ўрнида айтиш жоизки, Чуруқ овулида қозоқ миллатига мансуб 270 нафарга яқин киши истиқомат қилади. Бу ерда уларнинг саломатлигини муҳофаза қилиш учун тиббий маскан, рўзғор ташвишларини енгиллаштириш учун савдо шохобчаси ишлаб турибди. Шунингдек, чуруқликлар мобиль алоқа тизими билан ҳам таъминланган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Ўтган баҳсда концентрация бироз жойида эмас эди. Шу сабабли “жиннича” хатоларга йўл қўйдик” — Фабио Каннаваро
- АҚШ мудофаа харажатлари туфайли НАТО бўйича иттифоқчиларини ҳимоя қилишдан воз кечиши мумкин
- Бен Кингсли иштирок этган Ислом цивилизацияси маркази ҳақидаги фильм New York Festivals 2026 финалига йўл олди
- Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистони Подшоҳлиги Валиаҳди Муҳаммад бин Салмон Ол Сауд билан телефон орқали мулоқот қилди
- «Дронлар дуэли» ёхуд Украинадан Эронгача бўлган синов полигонларида шаклланган янги дунё тартиби
- Берлинда Наврўз: Янги Ўзбекистон маданиятининг жаҳон саҳнасидаги муносиб тақдимоти
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг