Олий таълимда интеграция
Юртимизда коррупция иллатини йўқотиш борасида сезиларли ишлар амалга оширилмоқда. Аммо капитал қурилиш, тиббиёт ҳамда олий таълим тизими асосий коррупциялашган соҳалар сифатида қаралиши боис, бу соҳаларда қилиниши керак бўлган ишлар ҳали талайгина.
Шу боисдан Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ташаббуси билан ўтказилган “Олий таълим – коррупциясиз соҳа” мавзусидаги халқаро илмий-амалий конференциянинг амалий давоми сифатида прокуратура Академиясида семинар-тренинг бўлиб ўтди.
Тренингда ЮНЕСКО эксперти Мюриель Пуассон томонидан Ўзбекистонда олий таълим тизимида коррупция хавфини таҳлил қилиш ва камайтиришга қаратилган йўл хариталарини яратиш, олий таълимда интеграцсия, ахлоқ ва коррупцияга қарши кураш чоралари каби бир қатор муҳим масалалар таҳлил қилинди.
— Тренингда олий таълим муассасаларига абитуриентларни қабул қилиш, талабалар билимини баҳолаш масалалари, ходимларни ишга олиш ва уларни лавозимини кўтариш жараёнларидаги коррупция ҳолатлари таҳлил қилинди, — дейди Бош прокуратура академиясида коррупцияга қарши курашиш илмий таълим маркази катта прокурори Худойберди Турсинбеков. — Бу борада халқаро тажрибаларга ҳам мурожаат қилинди. Таҳлил қилинган масалалар ва таклифлардан келиб чиқиб келгусида самара берувчи чора-тадбирлар йўлга қўйилади.
Тадбир давомида коррупцияга қарши курашиш бўйича республика идоралараро комиссияси томонидан тасдиқланган олий таълим соҳасида амалга оширилаётган “Коррупциясиз соҳа” лойиҳаси юзасидан тасдиқланган “Йўл харитаси”сининг ижроси самарадорлигини ошириш бўйича фикрлар билдирилди.
Бугунги кўпгина соҳаларда кадрлар етишмовчилигининг, уларнинг илмий салоҳияти пастлигининг асосий сабаби ҳам узоқ йиллар давомида олий таълим тизимидаги коррупциявий ҳолатлардир. Модомики, янги Ўзбекистон қурмоқчи эканмиз бу каби иллатлар илдизига болта уруш вақти келди.
Карим ЗАРИПОВ,
ЎзЖОКУ талабаси
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Ўтган баҳсда концентрация бироз жойида эмас эди. Шу сабабли “жиннича” хатоларга йўл қўйдик” — Фабио Каннаваро
- АҚШ мудофаа харажатлари туфайли НАТО бўйича иттифоқчиларини ҳимоя қилишдан воз кечиши мумкин
- Бен Кингсли иштирок этган Ислом цивилизацияси маркази ҳақидаги фильм New York Festivals 2026 финалига йўл олди
- Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистони Подшоҳлиги Валиаҳди Муҳаммад бин Салмон Ол Сауд билан телефон орқали мулоқот қилди
- Тошкентда қиличбозликнинг сабля йўналиши бўйича Жаҳон кубоги босқичи старт олди
- «Дронлар дуэли» ёхуд Украинадан Эронгача бўлган синов полигонларида шаклланган янги дунё тартиби
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг