Олий ибрат намунаси

23:43 21 Октябр 2023 Жамият
314 0

Улуғ аждодларимиз тилимиз равнақи, унинг қадр-қиммати учун доимо курашган. Алишер Навоий “Муҳокамат ул-луғатайн” асарида тилимизнинг нақадар бой ва серқирра, нафис ва сержило эканини, ҳеч бир тильдан кам эмаслигини исботлаган. Ана шундай бебаҳо бойликнинг ворислари сифатида она тилимизни бойитиш, нуфузини янада ошириш ҳар биримизга катта масъулият юклайди.

Бинобарин, ўзбек тилининг ўзига хос нафосатини тараннум этишда, қадри ва мавқени жаҳон узра юксалтиришда улуғ шоир, мутафаккир Алишер Навоий бобомизнинг беқиёс ҳиссаси асрлар оша эътироф этилиши баробарида келажак авлодлар учун ҳам она тилимизни асраш ва эъзозлашда олий ибрат намунаси бўлиб қолади.

Гулистон шаҳрининг Алишер Навоий номли масканида бўлиб ўтган, Ўзбек тилига давлат тили мақоми берилганлигининг 34 йиллигига бағишланган байрам тантанаси ҳам буюк аждодимизга ҳурмат-эҳтиром кўрсатишдан бошланди. Иштирокчилар мазкур майдондаги ҳазрат Алишер Навоий сиймоси пойига гуллар қўйдилар.

Сўнгра байрам тадбири “Ёшлар маркази”да давом этди.

Ўзбек тили байрамига бағишланган тадбирлар жойларда, ўқув муассасалари, турли ташкилот ва корхоналарда ҳам бўлиб ўтмоқда.

Хусусан, Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси ҳамда Давлат тилида иш юритиш асосларини ўқитиш ва малака ошириш марказининг Сирдарё вилоят бўлимлари ҳамкорлигида Гулистон давлат университетида “Интернет нашрларида давлат тили қоидаларига риоя этилиши” таҳлилига бағишланган давра суҳбати ташкил қилинди.

Аҳмадали ШEРНАЗАРОВ, “Халқ сўзи”.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер