Оксфорд университетининг «Осиё ва Яқин Шарқ тадқиқотлари» факультетида ўзбек ва эски ўзбек тиллари ўргатилади
Президент Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева Оксфорд университетининг «Осиё ва Яқин Шарқ тадқиқотлари» факультетида эндиликда ўзбек ва эски ўзбек тиллари ўргатилишини маълум қилди.

«Шуни қувонч ва ифтихор билан айтмоқчиманки, Оксфорд университетининг «Осиё ва Яқин Шарқ тадқиқотлари» факультетида эндиликда ўзбек ва эски ўзбек тиллари ўрганилади.
Университетдан Президентимиз раҳбарлигида Ўзбекистонда хотин-қизлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва имкониятларини кенгайтириш борасида эришилган ютуқларнинг эътирофи сифатида мукофот қабул қилганимдан хурсандман», — дейди Саида Мирзиёева.

Шунингдек, Президент Администрацияси раҳбари Мирзо Улуғбекнинг «Зижи Кўрагоний», Алишер Навоийнинг «Хамса», Ҳусайн Бойқаронинг «Девони Ҳусайний», Бобурийлар даврига оид миниатюралар ва бошқа кўплаб нодир китоблар сақланаётган Бодлиан кутубхонаси билан танишув илиқ таассурот қолдирганини таъкидлаган.

Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- 21 октябрь – Ўзбек тили байрами куни
- Туркий халқларнинг маънавий яловбардори
- Ўз халқини Сиз каби чин дилдан севадиган давлат раҳбарини учратмадим – «ACWA Power» компанияси бошқаруви раиси Муҳаммад Абунайян
- Россия Осиё грандни мағлуб этди
- Саида Мирзиёева Брюсселда Европа Иттифоқи комиссари билан учрашди
- Имтиёзли шартларда пенсияга чиқиш ҳуқуқини берувчи рўйхатни тузиш тартиби белгиланди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг