Оксана Чусовитина Жаҳон кубогида кумуш медалга сазовор бўлди

16:42 11 Март 2023 Спорт
1353 0

Фото: Миллий олимпия қўмитаси

Спорт гимнастикаси бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Оксана Чусовитина Бокуда ўтаётган Жаҳон кубогининг учинчи босқичини ҳам медал билан якунлади. Ёзда 48 ёшни қаршилайдиган ҳамюртимиз таяниб сакраш дастурида кумуш медални қўлга киритди.

Икки уриниш натижасига кўра, Оксананинг чиқиши ҳакамлар томонидан 13.433 балл билан баҳоланди. Юртдошимиз фақатгина франциялик Колин Деваллардан камроқ балл тўплади.

Шу тариқа, спортчимиз қаторасига учинчи бор Жаҳон кубогида шоҳсупага кўтарилмоқда. Бундан аввалги босқичларда у бронза медалларига сазовор бўлган эди.

Таяниб сакраш, аёллар:
Олтин: Колин Деваллар (Франция) – 13.683
Кумуш: Оксана Чусовитина (Ўзбекистон) – 13.433
Бронза: Линмин Ю (Хитой) – 13.383

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер