Оиланинг йиллик даромади 450–500 миллион сўм

13:59 26 Февраль 2026 Жамият
186 0

Ангорлик Баҳодир Худойназаров томорқа хўжалигидан йиллик ўртача 450–500 миллион сўм даромад қилади. Бугунги шароит билан таққосласак, бу яхшигина сармоя дегани.

Чинобод маҳалласида яшовчи ишбилармон оила кўп йиллардан буён чорвачилик ва деҳқончиликни уйғун ҳолда йўлга қўйган. Баҳодир Худойназаров ўз хонадонида 15 бош йирик шохли қорамол парваришлаб, гўшт ва сут маҳсулотлари етиштиришни тизимли ташкил этган. Шу билан бирга, томорқа ер майдонида турли сабзавот ва кўкатлар экилиб, бозорга сифатли маҳсулот етказиб берилмоқда.

— Оиламиз билан бирга меҳнат қиламиз. Ҳаракат қилган одам учун томорқа катта имконият. Келгусида хўжалигимизни янада кенгайтиришни режалаштирганмиз, — дейди Б.Худойназаров.

Ушбу оила тажрибаси маҳаллаларда томорқадан самарали фойдаланиш, тадбиркорлик ташаббусини қўллаб-қувватлаш ва аҳоли даромадларини оширишга қаратилган ислоҳотлар ўз самарасини бераётганини кўрсатади.

Фарҳод ЭСОНОВ, “Халқ сўзи”.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?