Огоҳликка чақирув: Ижтимоий тармоқларда зарарли файллар тарқалмоқда

Ҳозирги кунда ижтимоий тармоқларда, хусусан «Телеграм» мессенжери орқали зарарли файллар тарқатилмоқда. Бу ҳақда «Киберхавфсизлик маркази» ДУК хабар берди.
Маълум қилинишича, бу файллардан бири «222_РУЙҲАТ_КЕШЕНДІ_ЕМТИХА Н_НКТ_ТЕСТ_ПМНО_2024_Исправл_докх.эхе» номида тарқалган бўлиб, унинг номи ўзгариши мумкин. «Махфий маълумотларингизни ҳимоя қилиш учун ушбу файлларни очмасликни ва ҳеч кимга юбормасликни қатъий тавсия қиламиз», дейилади хабарда.
Ушбу зарарли файллар мессенжерлардаги контактларга автоматик равишда юборилиб, шахсий маълумотларингизни сизиб чиқишига сабаб бўлиши мумкин. Дастур ишга туширилган тақдирда Телеграм аккаунтингиз хавф остида қолиши мумкин. Бундай ҳолатларнинг олдини олиш учун фақат ишончли манбалардан олинган файлларни очиш тавсия қилинади.
Бундай таҳдидлардан ўзингизни ҳимоя қилиш учун хавфсизлик чораларига амал қилиш муҳимдир. Шубҳали манбалардан келган файлларни очмаслик аккаунтни бегоналарга топшириб қўймасликка сабаб бўлади.
«Агар бундай файлларга дуч келган бўлсангиз, уларни ўчириб ташлаш ва мессенжерингиз орқали юборилган файллар бўйича дўстларингизни огоҳлантиринг. Ахборот хавфсизлигини таъминлаш учун эҳтиёткорлик билан фойдаланинг. Бу жараёнда барчани огоҳликка чақириш муҳим аҳамиятга эга», дейилади хабар мазмунида.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Эрон ва Исроил ўртасидаги зиддиятлар хронологияси ёхуд бугунги «уруш»нинг илдизи қаерда?
- Олимлар Альцгеймер касаллигидан ҳимоя қилувчи парҳез ҳақида маълумот беришди
- Доллар курси ошишда давом этмоқда
- Паркентда йилига 20 минг сайёҳни қабул қиладиган туристик мажмуа очилмоқда
- Ўзгаришларни сўз билан уйғотган журналист
- «100 миллиондан ортиқ гуллар, модалар ҳафталиги ҳамда турфа таомлар тақдимоти»: Наманганда ўтказилаётган 64 Халқаро гуллар фестивалидан видео ва фоторепортаж
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг