Ўғирланган "Дамас"да ЙТҲ содир этган шахс ушланди
2021 йил 5 июнь куни соат 17:00дан 19:00га қадар бўлган вақт оралиғида, 23 ёшли Ш.А. (эркак) Яшнобод тумани Нигора 2-тор кўчаси 68-уй олдида 49 ёшли А.А.га (эркак) тегишли “Damas” русумли автомашинасини очиқ ҳолда қаровсиз ва калити ўт олдиргичда қолдирилганидан фойдаланиб, номаълум томонга олиб қочиб кетган.
Олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари давомида, 23 ёшли Ш.А. автомашинани Бектемир тумани Оҳангарон шох кўчаси бўйлаб бошқариб кетаётган вақтида “Nexia-2" русумли автомашина билан тўқнашув содир этиб, воқеа жойидан яширинмоқчи бўлганида ушланган. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабар берди.
Мазкур ҳолат юзасидан Яшнобод тумани бўйича ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан 23 ёшли Ш.А.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 267-моддаси 1-қисми (транспорт воситасини олиб қочиш) билан жиноят иши қўзғатилган ва Ш.А. процессуал тартибда ушланган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- 1 март — Зулфия таваллуд топган кун. «Бугун тунда келармиш баҳор»
- Нодирбек Абдусатторов Прагадаги шахмат фестивалида чемпионликни қўлга киритди
- Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази Prix Versailles талқинига кўра 2026 йилнинг дунёдаги энг гўзал музейлари рўйхатига киритилди
- Эндиликда йўловчи божхона декларациясини мобил илова орқали электрон шаклда топшириш мумкин
- Матчанов Умирзак Сеитжановичнинг иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси эълони
- Эроннинг ҳужум салоҳияти 50 фоизга қисқарди – АҚШ сенатори
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг