Нуротада сайёр учрашув ўтказилди

15:19 24 Декабрь 2021 Жамият
786 0

Навоий вилояти прокурори, 2-сектор раҳбари Бахтиёр Аҳмедов Нурота туманидаги корхона ва ташкилот раҳбарлари иштирокида аҳоли билан сайёр учрашув ўтказди.

Қабул ва ёшлар билан учрашув жараёнида 86 нафар ёшлар ва фуқаролар иштирок этиб, 16 нафар шахслардан турли масалалар бўйича 16 та муаммоларни ҳал этиш ҳақида мурожаатлар келиб тушди.

Мурожаатлар асосан иш билан таъминлаш, кредит ажратиш, табиий газ, нафақа тайинлаш, соғлиқни сақлаш, тадбиркорлик учун ер ёки бино ажратиш ва бошқа масалаларига тааллуқли бўлиб, уларнинг 3 таси жойида қаноатлантирилди, 6 тасига асослантирилган ҳуқуқий тушунтириш берилди ва 7 тасининг ижроси назоратга олинди.

Мисол учун, фуқаро Т. Бурхоновнинг тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш учун бино лозимлиги ҳақидаги мурожаатига асосан маҳалла ҳудудида бўш турган сартарошхона биноси фойдаланиш учун берилди.

Шунингдек, фуқаро Д. Ражабованинг ногиронлиги бўлган қизига дори-дармон сотиб олиш учун моддий ёрдам сўраб йўллаган мурожаатига асосан халқ депутатлари туман Кенгаши қарори билан 1,5 млн. сўм моддий ёрдам ажратиш бўйича ҳужжатлари расмийлаштирилди.

Бундан ташқари, тумандаги 2-сектор ҳудудида олиб борилаётган қурилиш ва ободонлаштириш ишлари билан яқиндан танишилди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер