Кексаларни эъзозлаш, уларга ҳурмат-эҳтиром кўрсатиш халқимизга хос фазилат
Ўзбекистон нуронийларининг ижтимоий-оммабоп газетаси “Нуроний”нинг махсус сони нашрдан чиқди. Унда 2025 йил “Меҳнат фахрийси” кўкрак нишони билан тақдирланганларнинг умумий рўйхати берилган.
“Эъзоз, эҳтиром ва эътироф қутлуғ бўлсин, азиз нуронийлар!” қутлови билан бошланади махсус сон.
Давлатимиз раҳбарининг қуйидаги дил сўзлари газета мазмун-моҳиятини очиб беради: “Кексаларни эъзозлаш, уларга ҳурмат-эҳтиром кўрсатиш халқимизга хос фазилатлардан. Мамлакатимизда ёши улуғ инсонларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш, турмуш шароитларини янада яхшилаш, саломатлигини мустаҳкамлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Зотан, нуронийларни эъзозлаган кам бўлмайди”.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 28 декабрдаги “Ўзбекистон фахрийларини ижтимоий қўллаб-қувватлаш “Нуроний” жамғармаси фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-4906-сон фармони ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Меҳнат фахрийси” кўкрак нишонини таъсис этиш тўғрисида”ги 2017 йил 14 июлдаги ПҚ-3133-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида “Нуроний” жамғармаси Васийлик Кенгаши мамлакатимизда ўз меҳнати, обрў-эътибори билан жамоадошлари, маҳалладошлари орасида ҳурмат-эҳтиромга эга бир гуруҳ замондошларимизни “Меҳнат фахрийси” кўкрак нишони билан тақдирлади.
“Меҳнат фахрийси” кўкрак нишони билан мукофотланган барча ватандошларимизни чин дилдан қутлаймиз!



























Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Ўтган баҳсда концентрация бироз жойида эмас эди. Шу сабабли “жиннича” хатоларга йўл қўйдик” — Фабио Каннаваро
- АҚШ мудофаа харажатлари туфайли НАТО бўйича иттифоқчиларини ҳимоя қилишдан воз кечиши мумкин
- Бен Кингсли иштирок этган Ислом цивилизацияси маркази ҳақидаги фильм New York Festivals 2026 финалига йўл олди
- Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистони Подшоҳлиги Валиаҳди Муҳаммад бин Салмон Ол Сауд билан телефон орқали мулоқот қилди
- «Дронлар дуэли» ёхуд Украинадан Эронгача бўлган синов полигонларида шаклланган янги дунё тартиби
- Берлинда Наврўз: Янги Ўзбекистон маданиятининг жаҳон саҳнасидаги муносиб тақдимоти
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг