Нуронийлар касаба уюшмалари эъзозида
Рустам НУРМАТОВ/«Халқ сўзи». Нуронийлар касаба уюшмаси кексаларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиб келмоқда. Маҳаллалар, оилаларда тинчлик-тотувлик, осойишталик, соғлом муҳитнинг барқарор бўлишини таъминлашга эътибор қаратмоқда. Айниқса, ёрдамга муҳтож нуронийларга ижтимоий кўмаклашиш, уларнинг соғлиғини тиклаши, мазмунли дам олишини ташкил этиш, шу орқали ёшларни Ватанга муҳаббат, миллий қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялашга ҳисса қўшишни уюшма фаолиятининг асоси вазифаси сифатида қарайди.
Уюшманинг Арнасой тумани кенгаши раиси Юлдуз Ғаниеванинг ташаббуси билан 16 нафар нуронийлар Тошкент шаҳридаги “Саломат ҳаёт” клиникасига даволаниш учун юборилди. Арнасойлик нуронийлар ҳам клиникада даволаниш, тўрт маҳал иссиқ овқат ва шифохонада яратилган шароитлардан текин фойдаланмоқда.

— Клиникада биринчи кунданоқ кексаларнинг тиббий таҳлиллари қилиниб, лаборатория текширувларидан ўтказилди. Тажрибали шифокорлар томонидан ташхислар қўйилди, — дейди Юлдуз Ғаниева. — Улар даволаниши билан яна 16 нафар кексалар клиникага жойлаштирилади.
Уюшманинг келажак режаларида нуронийларни қўллаб-қувватлайдиган кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларини ташкил этиш ҳам кўзда тутилган. Мухтасар айтганда, уйда ўтирган нуронийлар жамият ҳаётига фаол жалб этилади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Ўтган баҳсда концентрация бироз жойида эмас эди. Шу сабабли “жиннича” хатоларга йўл қўйдик” — Фабио Каннаваро
- Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистони Подшоҳлиги Валиаҳди Муҳаммад бин Салмон Ол Сауд билан телефон орқали мулоқот қилди
- «Дронлар дуэли» ёхуд Украинадан Эронгача бўлган синов полигонларида шаклланган янги дунё тартиби
- Берлинда Наврўз: Янги Ўзбекистон маданиятининг жаҳон саҳнасидаги муносиб тақдимоти
- Тошкентда «UzFood 2026» ва «OʻzuPACK 2026» Халқаро кўргазмалари бўлиб ўтмоқда (+фоторепортаж)
- «Сохта тетикликнинг ҳақиқий ҳалокати»: энергетик ичимликларнинг секин, аммо муқаррар йиқитиш жараёни ҳақида
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг