Нуронийлар – эътиборда
Фото: Саминжон Ҳусанов / Халқ сўзи
Андижон вилоятида “Кексаларни эъзозлаш, уларга ҳурмат-эҳтиром кўрсатиш — халқимизга хос эзгу фазилат” ғояси остида "Кексалар ҳафталиги" уюшқоқлик билан ўтказилмоқда.
Ҳафталик доирасида вилоят марказидаги "Ҳожатақсим ота" зиёратгоҳида 80 нафар фахрий иштирокида давра суҳбати ташкил қилинди. Унда ибратли ҳаёт йўлини босиб ўтган нуронийлар юртимизда ёши улуғ инсонлар доимо эътиборда ва эъзозда эканидан мамнунлигини алоҳида эътироф этдилар.
Пахтаобод туманида ўтган тадбир ҳам отахону онахонларга унутилмас таассуротлар бахш этди.
– Бугун камида ўн ёшга ёшарганим рост,-дейди пахтаободлик Абдулла ота Холбоев. – Ёшлар билан шахматда беллашдим. Ютганимга қараганда ҳали бардам эканман.
Шахмат мусобақасидан сўнг бир гуруҳ ёшлар Тўпабжувоз маҳалласида яшовчи Акрамжон Асқаровнинг ҳолидан хабар олиб, уй ишларига кўмаклашди.
Бундай тадбирлар барча ҳудудларда давом этмоқда.
Саминжон ҲУСАНОВ, “Халқ сўзи”.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Ўтган баҳсда концентрация бироз жойида эмас эди. Шу сабабли “жиннича” хатоларга йўл қўйдик” — Фабио Каннаваро
- Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистони Подшоҳлиги Валиаҳди Муҳаммад бин Салмон Ол Сауд билан телефон орқали мулоқот қилди
- «Дронлар дуэли» ёхуд Украинадан Эронгача бўлган синов полигонларида шаклланган янги дунё тартиби
- Тошкентда «UzFood 2026» ва «OʻzuPACK 2026» Халқаро кўргазмалари бўлиб ўтмоқда (+фоторепортаж)
- «Сохта тетикликнинг ҳақиқий ҳалокати»: энергетик ичимликларнинг секин, аммо муқаррар йиқитиш жараёни ҳақида
- Шайха Носир Ал Новайс: “Мен бу каби ёндашувни аввал кўрмаганман”
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг