Нукус сув тозалаш иншооти фойдаланишга топширилди
Нукус сув тозалаш иншоотининг реконструкциядан кейин фойдаланишга топширилиши муносабати билан ўтказилган тадбирда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси раиси Аманбай Оринбаев ва “Ўзсувтаъминот” акциядорлик жамияти бошқаруви раиси Аҳмад Сувонқулов сўзга чиқиб, йиғилганларни самимий қутлади.
Таъкидлаш жоизки, олдин Нукус сув тозалаш иншоотида умумий қуввати бўйича суткасига 60 минг куб метр сув етказиб бериш имконияти мавжуд эди. Президентимизнинг тегишли қарори билан 86,6 млрд. сўм маблағ асосида реконструкция ишлари олиб борилиб, бу кўрсаткич 90 минг куб метрга етказилди. Аҳолини тоза ичимлик суви билан қамраб олиш эса, олдин 279 минг нафар бўлса, эндиликда 340 минг нафарга етказилди.

Бундан ташқари, Нукус шаҳри, Тахиатош ва Хўжайли туманларида Жаҳон банкининг 78 млн. долларлик маблағлари ҳисобидан 286 километр канализация тармоқлари ва объектларида қурилиш ишлари бошланмоқда. Шунингдек, Амударё, Беруний, Қораўзак, Қўнғирот, Мўйноқ ва Нукус туманларида Осиё тараққиёт банкининг 145 млн. долларлик маблағлари ҳисобидан ичимлик сув таъминотини яхшилаш ишлари давом эттирилмоқда.
Тантанали тадбир давомида “Ўзсувтаъминот” акциядорлик жамияти томонидан сув тозалаш иншооти ва оқова сув тармоқлари корхоналарига махсус автотранспорт воситалари топширилди.
Тадбир иштирокчилари реконструкция қилинган иншоот ҳамда ичимлик сувининг тозалигини текширувдан ўтказадиган лаборатория ва бошқа объектларда амалга оширилган ишлар билан яқиндан танишди.
Ғайрат ОТАЖОНОВ
«Халқ сўзи».
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Нега биз ҳалигача ўзга сайёраликлар билан учрашмаганмиз?
- Аҳоли ва қишлоқ хўжалигини онлайн рўйхатга олиш бошланишига 3 кун қолди
- 16 январь куни баъзи жойларда қор ёғади
- Рақамли Ўзбeкистон учун кибeр-ҳуқуқшунослар: Прeзидeнт Фармони юридик таълимнинг янги даврини очади
- Кўрфаз араб давлатлари бозорига божсиз кириш имкони яратилади
- Ўзбекистон Республикасининг хориждаги дипломатларидан иборат делегация аъзолари Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди (+фоторепортаж)
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг