Ноқулай иқлим шароитларида ишловчиларга қўшимча устама тўланади
Иллюстратив фото
Учқудуқ, Зарафшон, Нуробод шаҳарларида ва Конимех туманининг Зафаробод шаҳарчасида фаолият юритаётган бюджет ташкилотлари ходимларига иш стажидан келиб чиққан ҳолда ойлик устама белгиланди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги матбуот хизмати хабар қилди.
Унга кўра, 3 йилгача стажга эга бўлганларга лавозим маошининг 0,25 фоизи, 3 йилдан 5 йилгача бўлганларга 0,5 фоизи, 5 йилдан ортиқ стажга эга бўлганларга эса 0,75 фоизи миқдорида устама тўланади.
Устама олиш ҳуқуқини берувчи иш стажида ходимнинг реал ишлаган даври, қонунчиликка кўра иш жойи сақланиб қолган давр ҳамда айрим кон саноати корхоналаридаги иш тажрибаси ҳам ҳисобга олинади.
Бу тартиб ноқулай табиий-иқлим шароитларида ишловчи ходимларни рағбатлантириш мақсадида жорий этилмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- «E-ekspertiza» платформаси орқали электрон ҳужжатлар алмашинувини йўлга қўйиш тартиби тасдиқланди
- Нодавлат суд-эксперти сифатида фаолият юритиш янада соддалаштирилади
- «Истанбул Башакшеҳир» меҳмондан ғалаба билан қайтди
- Украинанинг уч вилоятида портлашлар қайд этилди. Қурбонлар бор
- Бу йил Ўзбекистон Пролигасида 14 та жамоа иштирок этади
- Шавкат Мирзиёев Вашингтон шаҳрида Тинчлик кенгашининг дастлабки йиғилишида иштирок этди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг