«Наврўз» катта саҳнага чиқади
Қудратилла НАЖМИДДИНОВ/«Халқ сўзи». Истеъдодлар мактабда камол топади. Санъатда ҳам шундай. Ўзининг соҳир овози билан миллионлаб ихлосмандлар қалбидан ўрин олган машҳур қўшиқчилар маҳоратига ҳаваскорлик дастасидаги сабоқлар пойдевор бўлгани ҳақиқат. Айни жиҳатдан олганда мамлакат бўйлаб ўтказилаётган «Иқтидорли мактаб ансамбли» республика танловида ушбу масалага алоҳида эътибор қаратилаётгани қувончли. Танловнинг кеча Наманганда якунланган вилоят босқичида ҳам ёш истеъдодлар ўртасида янги номлар маълум қилинди.
Алишер Навоий номидаги вилоят мусиқали драма театрида ташкил этилган байрамона тадбирда шаҳар ва туман босқичларида сараланган 14 та мактаб ансамбли жонли ижрода мусиқа асарларини катта иштиёқ билан ҳакамлар ҳайъатига ҳавола этди. Саҳна жозибаси, ижрога ижодий ёндашув маҳорати ҳар бир жамоанинг чиқишида ўзини намоён қилди.

— Танловнинг саралаш босқичларига 715 та мактаб ансамблларининг 5700 дан зиёд умидли санъат ғунчалари қамраб олинди, — дейди вилоят мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси бўлим бошлиғи Акмалжон Мўминов. — Уларнинг аксарияти талант, ўзига хос овоз ва шунга мос ижро эгаси. Баҳсларда эса табиийки, энг кучлилар ўзини кўрсата билди.
Якунда ғолиблик Наманган шаҳридаги 1-умумтаълим мактабининг «Наврўз» ансамблига насиб этди. Чиқишлари энг юқори баҳога лойиқ топилган жамоа энди танловнинг республика босқичида вилоят шарафини ҳимоя қилади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистон Президенти ва халқига Янги йил байрами муносабати билан самимий қутловлар келмоқда
- Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон халқига Янги йил табриги
- Ўзбекистоннинг Ғазодаги вазиятга нисбатан ҳозирги аниқ позицияси қандайлиги айтилди
- Эркинжон Турдимов: «Муаммо бинода эмас, муаммо раҳбар ва унинг иш услубида»
- Ўзбекистонга нечта давлатдан туристлар келаётгани очиқланди
- Президент прокуратура органлари ходимлари ва фахрийларига табрик йўллади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг