Навоийлик “злоумышленник” жазоланди

11:17 27 Ноябрь 2024 Жамият
174 0

Темур ЭШБОЕВ/«Халқ сўзи». Рус адиби Антон Чеховнинг “Злоумышленник” ҳикояси қаҳрамони Денис Григорьев темирйўл тармоқларидан гайкаларни ечиб оларкан, ушбу ҳаракатлари катта ҳалокатга олиб келишини тасаввур ҳам этолмайди. Ҳар ҳолда XIX аср рус провинциясида ёппасига саводсизлик ҳукмрон дамлар кишиси. Қолаверса, катта бир тармоқдан битта мурват олиб қўйилиши кўпам бахтсиз ҳодисага олиб келмайди, деб ўйлаган бўлса керак.

Дениснинг навоийлик прототипи Қ.Ж. эса XXI аср одами, икки аср олдинги паровоз билан бугунги учар электровозлар фарқига боради. Лекин кўра-била туриб, қалтис ишга қўл урибди.

— Фуқаро Қ.Ж. кечаси ўзи яшайдиган ҳудуд, яъни Учқудуқ темирйўл линиясининг 4 километрида темирйўл рельсларини мустаҳкамловчи 67 дона, жами қиймати 3 миллион 77 минг сўмлик мурватларни ечиб олиб, ўзига тегишли уловга юклаб кетаётганида ушланди, — дейди Навоий вилояти ИИБ транспортда хавфсизликни таъминлаш бошқармаси профилактика катта инспектори Асқар Тиллаев. — Фуқаронинг хатти-ҳаракати билан боғлиқ барча ҳужжатлар тегишли тартибда тўлдирилиб, иш жиноят ишлари бўйича Навоий шаҳар судига жўнатилди.

Суд фуқарога нисбатан ЎзРМЖТ кодексининг 61-моддаси 1-қисмини қўллаб, қилмишига яраша тегишли жазо тайинлади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?