Навоийдаги «заправка» оператори қарийб 700 миллионни «туя қилгани» маълум бўлди
Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент Навоий вилоятида ёқилғи маҳсулотлари сотувидан тушган 689,5 миллион сўмни ўзлаштирган шахсларни қўлга туширди. Бу ҳақда Департаментнинг хабар берди.
Маълум бўлишича, Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Навоий вилоят бошқармаси томонидан «Н.Б.» МЧЖнинг мурожаатига асосан ўтказилган терговга қадар текширув ўтказган.
Қайд этилишича, МЧЖга қарашли АЁҚШ бош оператори С.А. ва бошқалар расмий ҳужжатларга сохта маълумотлар киритиш орқали ёқилғи маҳсулотлари сотувидан тушган 689,5 миллион сўмни кирим қилмасдан, ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганликлари аниқланган.
«Мазкур ҳолат юзасидан ЖКнинг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда», дейилади хабарда.
Аввалроқ, модулли меҳмонхона қуриш ва жиҳозлаш учун субсидия ажратилиши ҳақида хабар берилганди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- «E-ekspertiza» платформаси орқали электрон ҳужжатлар алмашинувини йўлга қўйиш тартиби тасдиқланди
- Нодавлат суд-эксперти сифатида фаолият юритиш янада соддалаштирилади
- «Истанбул Башакшеҳир» меҳмондан ғалаба билан қайтди
- Украинанинг уч вилоятида портлашлар қайд этилди. Қурбонлар бор
- Бу йил Ўзбекистон Пролигасида 14 та жамоа иштирок этади
- Шавкат Мирзиёев Вашингтон шаҳрида Тинчлик кенгашининг дастлабки йиғилишида иштирок этди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг