Навбатдаги музокаралар ҳам ҳудудий масалаларга бағишланади — Песков

19:27 16 Февраль 2026 Дунё
430 0

Россия президентининг матбуот котиби Дмитрий Песков Женевада бўлиб ўтадиган Россия-Украина музокараларидаги асосий мавзу ҳудудий масалалар бўлишини таъкидлади. Бу ҳақида BILD нашри хабар берди.

Икки мамлакат ўртасидаги музокараларнинг навбатдаги босқичи 17-18 февраль кунлари Женевада бўлиб ўтиши режалаштирилган. Россия томони ушбу музокаралар давомида бошқа мавзулар қатори ҳудудий масалалар ҳам фаол муҳокама қилинишини билдирган.

Маълум қилинишича, навбатдаги музокараларда Россия президенти Владимир Путиннинг ёрдамчиси Владимир Мединский, ташқи ишлар вазири ўринбосари Михаил Галузин, Бош штаб бош бошқармаси бошлиғи Игорь Костюков ва махсус элчи Кирилл Дмитриев иштирок этиши кутилмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?