“Навбаҳор”дан мағлубият, “Бунёдкор”дан ғалаба
Кеча, 18 март куни Ўзбекистон Суперлигасининг 4-тур ўйинлари старт олди. Кун доирасидан ўрин олган баҳсда “Бунёдкор” клуби Хоразм вилоятида “Хоразм” жамоаси билан куч синашди.
Учрашув 1:2 ҳисобида “қалдирғочлар”нинг ғалабаси билан якунланди. Ўйинда киритилган голларга ғолиблардан Носиржон Абдусаломов ва Матия Кривокапич муаллифлик қилди. “Хоразм”нинг ягона жавоб голи эса Темур Исмаилов ҳисобига ёзилди.
Тур доирасида мухлислар водий дербисига гувоҳ бўлишди. Ушбу баҳсда “Қўқон-1912” клуби ўз майдонида “Навбаҳор” билан куч синашди.
Учрашув 2:1 ҳисобида мезбонларнинг ғалабаси билан якунланди. Ўйинда киритилган голларга ғолиблардан Жавоҳир Ҳусанов ва Муҳаммаданас Ҳасанов муаллифлик қилди. Наманган клубининг ягона жавоб голи эса Анри Чичинадзе ҳисобига ёзилди.
Кунни якунлаб берган баҳсда эса Навоийнинг “Қизилқум” клуби ўз майдонида ОКМК жамоасини қабул қилди. Баҳс меҳмонларнинг 0:1 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди. Ўйинда киритилган ягона голга Аброр Каримов муаллифлик қилди.
Маълумот учун, 4-тур ўйинлари 20 март куни ўз якунига етади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига кириш нархлари эълон қилинди
- Тошкент – Самарқанд пуллик йўли қурилиши 2 миллиард доллардан зиёдга баҳоланмоқда
- Тошкентда туннель девори ўпирилиб тушди
- Бир асрлик тарихга гувоҳ бино тақдири
- Президент раислигида видеоселектор йиғилиши бошланди
- Тошкентда Бутунжаҳон истеъмолчилар ҳуқуқлари куни муносабати билан матбуот анжумани ўтказилди (+фоторепортаж)
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг