НАТОнинг заиф нуқтаси маълум қилинди
Иллюстратив фото
Болгария ва Украинада ҳарбий маслаҳатчи бўлиб ишлаган британиялик собиқ зобит Глен Грант Қора денгиз НАТОнинг шарқий қанотидаги заиф нуқта эканини айтиб ўтди.
Унинг сўзларига кўра, бу ҳолат «Болгария ва Руминиянинг заифлиги, шунингдек, Туркиянинг муросасизлиги» туфайли юзага келган. Шу боис Қора денгизда Шимолий Атлантика альянси мавжуд эмас.
Ўз навбатида, исми сир қолишни истаган НАТО вакили Қора денгизнинг альянс учун стратегик аҳамиятини қайд этган. Унинг таъкидлашича, ташкилот аъзолари 2014 йилда Қрим Россия таркибига кирганидан кейин, шунингдек, 2022 йилда Украинада махсус операция бошланганидан кейин минтақада ўз мавжудлигини кучайтирган.
Бундан ташқари, альянс Руминия ва Туркияда ҳаво ва ракетага қарши мудофаа тизимларини кўпроқ, шунингдек, минтақада янги жанговар гуруҳларни жойлаштирган.
Шу йилнинг 14 март куни Американинг "MQ-9 Reaper" учувчисиз самолёти Қрим ғарбидаги Қора денгизга қулаб тушган эди. Қўшма Штатлар у халқаро ҳаво ҳудудида мунтазам операция ўтказаётганини маълум қилган. Бироқ унга ҳамроҳлик қилаётган Россия самолёти томонидан уриб туширилган. Россия Мудофаа вазирлиги бу маълумотни рад этди.
Кейинчалик, эса Россия мудофаа вазири Сергей Шойгу "MQ-9 Reaper"нинг Қора денгиздаги махсус операция ҳудуди чегараларини бузишининг олдини олган Су-27 учувчиларига давлат мукофотларини топширди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига кириш нархлари эълон қилинди
- Тошкент – Самарқанд пуллик йўли қурилиши 2 миллиард доллардан зиёдга баҳоланмоқда
- Тошкентда туннель девори ўпирилиб тушди
- Бир асрлик тарихга гувоҳ бино тақдири
- Президент раислигида видеоселектор йиғилиши бошланди
- Тошкентда Бутунжаҳон истеъмолчилар ҳуқуқлари куни муносабати билан матбуот анжумани ўтказилди (+фоторепортаж)
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг