Наъматак плантациялари кенгаймоқда
Поп туманида озиқ-овқат ва фармацевтика саноати учун муҳим хомашё ҳисобланган наъматак мевасини етиштириш кенг йўлга қўйилган. Сувсизликка чидамли ва кўп меҳнат талаб қилмайдиган ўсимлик асосан ҳудуднинг кам сув ҳамда самарадорлиги паст бўлган, деҳқонлар учун узоқ муддатга ижарага берилган минг гектардан ортиқ экинзорларда парваришланяпти.
— Ўтган мавсумда бир гектарлик наъматакзоримдан 100 миллион сўмдан кўпроқ даромад олдим, — дейди ижарачи боғбон Икромжон Акбаралиев. — Бу ўсимлик кўчатлари табиий равишда кўпайиши ҳисобига жорий йил ушбу кўрсаткич янада ортишидан умидворман.
Тумандаги экспортчи кластер томонидан 206 гектар майдондаги плантацияларда доривор ўсимлик парвариши йўлга қўйилган. Ўтган йили гектарлар самарадорлиги 40 центнерга етказилиб, 850 тонна ҳосил йиғиб олинди. Унинг катта қисми Россия, Қозоғистон ва Бирлашган Араб Амирлигидаги ҳамкорларга юборилди.
Қудратилла НАЖМИДДИНОВ
«Халқ сўзи»
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- «E-ekspertiza» платформаси орқали электрон ҳужжатлар алмашинувини йўлга қўйиш тартиби тасдиқланди
- Нодавлат суд-эксперти сифатида фаолият юритиш янада соддалаштирилади
- «Истанбул Башакшеҳир» меҳмондан ғалаба билан қайтди
- Украинанинг уч вилоятида портлашлар қайд этилди. Қурбонлар бор
- Бу йил Ўзбекистон Пролигасида 14 та жамоа иштирок этади
- Болалар саратонига қарши кураш: халқаро ҳамкорликдаги муҳим қадам
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг