Наманганда бир оиланинг 3 аъзоси ис газидан заҳарланиб вафот этди

Кеча, 18 ноябрь куни Наманган вилояти Поп туманида ота-болалар ис газидан заҳарланиб, вафот этди. Буни Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов тасдиқлади.
Унга кўра, ҳолат Поп тумани «Исковут» МФЙ Қўрғонтепа кўчасида содир бўлган. 1988 йилда туғилган А.Б. (эркак) вояга етмаган фарзандлари 2014 йилда туғилган О.А. ҳамда 2010 йилда туғилган А.А. яшаш хонадонида иситиш учун ўрнатилган, қўлбола усулда тайёрланган печкага ёқилган табиий газдан чиққан ис газидан заҳарланиб, вафот этган.
Шунингдек, хонадонда бўлган эркакнинг турмуш ўртоғи Г.М. ис газидан заҳарланиб, оғир ҳолатда тиббиёт бирлашмасига олиб борилган. Шифокорлар томонидан кўрсатилган тиббий ёрдам натижасида аёлнинг ҳаёти сақлаб қолинган.
Қўшимча қилинишича, ҳозирги кунда мазкур ҳолат юзасидан туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Жаҳон олимлари нигоҳи яна Ўзбекистонга қаратилди
- Президент Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларига табрик йўллади
- Ўзбекистонда долларнинг расмий курси ўзгарди
- Президент Исмоил Жўрабеков вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди
- Ўзбекистон ва Туркманистон: барқарор ривожланиш йўлидан бораётган давлатлар
- Тадбиркорлар янгича ёндашувлар асосида қўллаб-қувватланади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг