Мунис ва мукаррам аёлларга эҳтиром

18:07 07 Март 2020 Жамият
1542 0

Андижон вилоятида 8 март — Халқаро хотин-қизлар байрами кўтаринки руҳда кутиб олинмоқда.
Шу муносабат билан ташкил этилган байрам тадбирида сўз олган вилоят ҳокими мунис ва мўътабар аёлларнинг вилоят тараққиётига қўшаётган улкан ҳиссасини эътироф этиб, барча опа-сингилларни байрам билан қутлади.Тадбир давомида ногиронлиги бор, кам таъминланган, боқувчисини йўқотган ва оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган 5 нафар хотин-қизнинг ҳар бирига янги уйнинг бошланғич тўлови тўлаб берилган бўлса, юздан ортиқ иштирокчиларга қимматбаҳо совғалар тақдим этилди.

-Байрам арафасида ҳукуматимизнинг юксак мукофотига сазовор бўлганимдан хурсандман,-дейди Марҳамат туманидаги “Барҳаёт Нозимжон файзи” МЧЖ раҳбари, “Меҳнат шуҳрати” ордени соҳиби Мавлудахон Шодмонова. –Бу эътибор ва эъзоз янада шижоат билан меҳнат қилишга ундайди.

Бу йилги байрамнинг яна бир эътиборли жиҳати шундаки, вилоят миқёсида 100 та йўналишдаги таксилар икки кун давомида барча хотин-қизларга бепул хизмат кўрсатмоқда.

Саминжон ҲУСАНОВ,

“Халқ сўзи”

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер