Муддатидан олдин овоз бериш жараёни – халқаро кузатувчилар нигоҳида

15:17 15 Октябр 2021 Жамият
874 0

Фото: Темур Эшбоев / «Халқ сўзи»

Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига тайёргарлик тобора қизғин паллага кириб, 14 октябрдан эътиборан муддатидан олдин овоз бериш жараёнлари бошланди. Мазкур жараённи кузатиш мақсадида  ЕХҲТ Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюроси ҳамда МДҲ сайловларни кузатиш миссияси аъзолари ҳудудларда бўлиб, сайловнинг халқаро стандартлар ва демократик тамойилларга мос равишда ўтказилаётганини эътироф этмоқдалар.

- Навоий вилоятида муддатидан олдин овоз бериш жараёнлари  ҳамда  сайловга тайёргарликнинг бориши  билан танишиб, бу муҳим сиёсий воқеликка  юксак масъулият билан ҳозирлик кўрилганлигини кузатяпмиз, - дейди МДҲ сайловларни кузатиш миссияси аъзоси Денис Варганов. -  Барча сайлов участкасида сайловчилар ўз хоҳиш-иродасини эркин ифода этиши учун зарур шароит яратилгани, сайлов куни маълум бир сабаб билан унда иштирок эта олмайдиган фуқароларнинг муддатидан олдин келиб, ўз овоз бериш ҳуқуқидан фойдаланаётгани жамиятда етарли даражада сиёсий маданият шаклланганини тасдиқлайди. Шунингдек, сайловолди тарғибот ва ташвиқот ишлари ҳам тенглик тамойиллари, пандемия шароитда санитария- эпидемиология талабларига қатъий амал қилинган ҳолда олиб борилмоқда.

Халқаро кузатувчи Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказувчи 5-Навоий округ сайлов комиссияси фаолияти билан яқиндан танишиб, комиссия аъзоларидан ўзини қизиқтирган саволларга жавоб олди.

 

         Темур ЭШБОЕВ, “Халқ сўзи”.

          

 

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?