Москвада юз берган портлашда Россия Қуролли кучлари генерали ҳалок бўлди
Архив фото
Россия Тергов қўмитаси Россия Қуролли кучлари Бош штаби Бош оператив бошқармаси бошлиғининг ўринбосари, генерал-лейтенант Ярослав Москалик Москва вилоятининг Балашиха шаҳрида автомобиль портлаши оқибатида ҳалок бўлганини тасдиқлади.
«Россия Тергов қўмитаси Балашиха шаҳридаги Нестеров кўчасидаги 2-уй яқинида «Волксwаген Гольф» русумли автомашинанинг портлаши бўйича Россия Федерацияси Жиноят кодексининг 105-моддаси ва 222.1-моддасида назарда тутилган жиноятлар (қотиллик, портловчи моддаларнинг ноқонуний айланиши) бўйича жиноий иш қўзғатди», — дейилади хабарда.
Тергов қўмитасининг қўшимча қилишича, портлаш таркибида шикастловчи элементлар бўлган қўлбола портловчи қурилманинг портлаши натижасида содир бўлган. Терговчилар воқеа жойини текширишга киришган.
Автомобиль портлаши 25 апрель куни эрталаб содир бўлган. Шу пайт генерал тўхтаб турган машина ёнидан ўтиб кетаётган бўлган. Портлаш тўлқини ҳарбийни бир неча метр четга улоқтириб юборган. Ярослав Москалик 2021 йилда Россия Мудофаа вазирлиги Бош штаби Бош оператив бошқармаси бошлиғининг ўринбосари лавозимига тайинланган эди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Инвесторлар учун энг жозибадор ҳудуд ёхуд инвeстиция оқимидаги кескин тафовутнинг сабаб ва оқибатлари
- АҚШ Адлия вазирлиги Эпштейн иши бўйича 3 миллионта файлни эълон қилди
- Ўзликни англаш сари муҳим қадам: «Миллий қадриятлар атласи» китоб-альбоми тақдимот қилинди (+видео)
- Ўзбекистонда инсон аъзоларини 3D биопринтерда чоп этиш имконияти яратилмоқда
- Бедилни халққа танитган хаттот
- Буюк шоирнинг Самарқанддаги табаррук излари
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг