Молдованинг бир қисми электр энергиясиз қолди

22:04 15 Ноябрь 2022 Дунё
813 0

Иллюстратив фото

Молдовада Руминиядан келаётган электр узатиш тармоқларидаги муаммолар туфайли мамлакатнинг бир қисми электр энергиясиз қолди

Молдовада Руминиядан мамлакатга электр энергияси етказиб берувчи Вулканешти — Исакча электр узатиш тармоғидаги муаммолар туфайли таъминотда узилишлар кузатилмоқда. 

Натижада Молдованинг бир қисми электр энергиясиз қолди. Айни пайтда Кишинёв ва мамлакат шимолидаги бошқа йирик шаҳарларда, Дрокия, Бричан, Единцев ва Белцев туманларида, шунингдек, жанубда Комрат, Кантемир, Кагулда узилишлар кузатилмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?