Моҳир сузувчи ҳақида ҳужжатли фильм яратилди
Кинематография агентлиги, Бутунроссия давлат кинематография институти (ВГИК)нинг Тошкент филиали ҳамда “Ҳужжатли ва хроникал фильмлар студияси” ДУК билан ҳамкорликда “Матонат мактаби” лойиҳаси бўйича фильмларни суратга олиш ишлари давом этмоқда.
Бу ҳақда Агентлик ахборот хизмати маълум қилди.
Куни кеча “Ўрнак кўрсатган Шоҳсанам” ҳужжатли фильми суратга олинди. Унда моҳир сузувчи, Рио-2016 Паралимпия ўйинлари 2 карра бронза медали соҳиби Шоҳсанам Тўхтамуродова ҳақида ҳикоя қилинади.
Сценарий муаллифлари Бахтиёр Каримов, Сабоҳат Жўраева, режиссёр Бахтиёр Каримов, оператор Самижон Суннатиллаев, овоз режиссёри Шаҳзод Тўхтамуродова, муҳаррир Умида Яхшибоева, фильм директори Озодбек Эргашев, бадиий раҳбар Ҳамидулла Ҳасанов.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- «E-ekspertiza» платформаси орқали электрон ҳужжатлар алмашинувини йўлга қўйиш тартиби тасдиқланди
- Нодавлат суд-эксперти сифатида фаолият юритиш янада соддалаштирилади
- «Истанбул Башакшеҳир» меҳмондан ғалаба билан қайтди
- Украинанинг уч вилоятида портлашлар қайд этилди. Қурбонлар бор
- Бу йил Ўзбекистон Пролигасида 14 та жамоа иштирок этади
- Шавкат Мирзиёев Вашингтон шаҳрида Тинчлик кенгашининг дастлабки йиғилишида иштирок этди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг