«M&Mʼs» товар белгисига ўхшаш маҳсулот ишлаб чиқарган компания жаримага тортилди

13:21 23 Апрель 2025 Жамият
97 0

Иллюстратив фото

«Class-food-sevis» МЧЖ томонидан «S&Sʼs» товар белгиси остида ишлаб чиқарилган маҳсулотлар «Рақобат тўғрисида»ги қонунни бузган деб топилди. Бу ҳақда Рақобат қўмитаси хабар қилди.

«Маrs, Inсоrроrаtеd» хорижий компанияси вакиллари қўмитанинг ҳудудий бошқармасига мурожаат қилиб, «M&Mʼs» товар белгисига ўхшаш «S&Sʼs» номдаги маҳсулотлар ишлаб чиқарилаётгани ва бу компаниянинг интеллектуал мулк ҳуқуқларини бузаётганини маълум қилган.

Мазкур ҳолатни ўрганиш жараёнида, «S&Sʼs» белгиси «M&Mʼs» белгиларига тасвирий ва график жиҳатдан адаштириб юбориш даражасида ўхшаш экани тасдиқланди. Компания «Рақобат тўғрисида»ги Қонуннинг 21-моддаси талаби бузилган деб топилди.

Натижада, «Class-food-sevis»га молиявий жарима қўллаш бўйича қарор қабул қилинди. Шунингдек, қонунбузилиш ҳолатини бартараф этиш ва келгусида йўл қўймаслик бўйича бажарилиши мажбурий бўлган кўрсатма берилди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?