Миллатимиз қудратининг тимсоли

16:05 09 Февраль 2022 Маданият
468 0

Фото: Сирожиддин Воҳидов / «Халқ сўзи»

Пойтахтимиздаги Адиблар хиёбонида улуғ мутафаккир бобомиз Алишер Навоий таваллудининг 581 йиллигига бағишланган тантанали тадбир бўлиб ўтди.
Унда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари, Сенати аъзолари, ҳукумат вакиллари, ижодкор зиёлилар, ёшлар қатнашди.

Фото: Сирожиддин Воҳидов / «Халқ сўзи»

 

Тадбирда Алишер Навоий даҳо ижодкор, миллатимиз қудратининг тимсоли сифатида дунё адабиётида салмоқли ўрин эгаллаши таъкидланди. Кейинги йилларда мамлакатимизда улуғ мутафаккир меросини ўрганиш масаласи янги босқичга кўтарилгани қайд этилди.

Фото: Сирожиддин Воҳидов / «Халқ сўзи»


Шоир бобомизнинг асарларини чоп этиш, уни хорижий тилларга таржима қилиш, маъно-мазмунини тарғиб этиш борасида мисли кўрилмаган ишлар амалга оширилмоқда.

 

Фото: Абдумуталиб Тоиров / «Халқ сўзи»

 

Фото: Абдумуталиб Тоиров / «Халқ сўзи»


Президентимизнинг 2021 йил 4 февралдаги қарорига кўра Алишер Навоий номидаги халқаро жамоат фонди ташкил этилди. Мазкур фонд томонидан интернетда Алишер Навоий билан боғлиқ контентни шакллантириш, замонавий технологиялардан фойланган ҳолда Навоий ижодини интернетнинг ўзбек сегменти ва халқаро платформаларда фаол тарғиб қилиш билан боғлиқ муҳим ишлар олиб борилмоқда.

Фото: Сирожиддин Воҳидов / «Халқ сўзи»

 

Фото: Сирожиддин Воҳидов / «Халқ сўзи»

 

Фото: Сирожиддин Воҳидов / «Халқ сўзи»

 

Фото: Сирожиддин Воҳидов / «Халқ сўзи»

 

Фото: Сирожиддин Воҳидов / «Халқ сўзи»

 

Фото: Сирожиддин Воҳидов / «Халқ сўзи»

 

Фото: Сирожиддин Воҳидов / «Халқ сўзи»

 

Ушбу йўналишда илк марта Алишер Навоий асарлари изоҳли луғатининг мобиль иловаси яратилганини қайд этмоқ жоиз. Мазкур мобиль иловада ўттиз мингдан ортиқ бош сўзнинг турли маъно жилвалари изоҳи қулай тарзда жойлаштирилган.
Тадбирда таъкидланганидек, Алишер Навоий халққа адолат ва инсоф, кўмак кўрсатиш борасидаги эзгу саъй-ҳаракатларни ҳам ўз ҳаётий шиорига айлантиргани, бу йўлда бор имкониятини аямагани манбалардан яхши маълум.
Туркиялик олим Воҳид Турк Навоий асари ўзининг инсонпарвар, элпарвар, халқчил ғоялари билан дунё китобхонлари эътиборида эканини, шу боис жаҳон олимлари томонидан катта қизиқиш билан ўрганилаётганини таъкидлади.

Фото: Сирожиддин Воҳидов / «Халқ сўзи»

 

Фото: Сирожиддин Воҳидов / «Халқ сўзи»


Тадбирда Алишер Навоий ижодидан намуналар ўқилди. Шоир ғазаллари билан айтилган дилрабо қуй-қўшиқлар йиғилганларга хуш кайфият бағишлади.
Тадбир иштирокчилари Алишер Навоий ҳайкали пойига гуллар қўйди.

 

Фото: Сирожиддин Воҳидов / «Халқ сўзи»


Шу куни Алишер Навоий номидаги Тошкент Давлат ўзбек тили ва адабиёти университетига туташ ҳудуддаги улуғ мутафаккир бобомиз ҳайкали ҳамда пойтахтнинг Алишер Навоий номидаги Шоирлар хиёбонида мушоира ҳам бўлиб ўтди.

Дилшод КАРИМОВ
(“Халқ сўзи”).

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?