Миллат руҳига сингган ўзлик
Она тили — миллатнинг руҳидир. У она алласи билан қалбимизга цингади ва бир умр ҳаётимизга маъно-мазмун бахш этади.
Фарғона шаҳридаги Алишер Навоий хиёбонида бўлиб ўтган Ўзбек тили байрами кунига бағишланган тантанали тадбирда шу ҳақда сўз борди.
Вилоят ҳокимлиги, секторлар раҳбарлари, ижодкорлар, олимлар, ёшлар ва кенг жамоатчилик вакиллари жам бўлган тадбирда сўнгги йилларда ўзбек тили ва адабиётини тараққий эттириш борасида мамлакатимизда олиб борилаётган ишларга алоҳида тўхталиб ўтилди.
Вилоятдаги олий таълим муассасалари профессор-ўқитувчилари, талабалар, Эркин Воҳидов номидаги ижод мактаби ўқувчилари ўзбек тилига оид илмий изланишлар, луғатлар яратиш, хорижий тилларнинг тилимизга ва ўзбек тилининг ўзга тилларга таъсири ҳақида сўз юритдилар. Маърузалар, шеърлар орқали ўзбек тили улуғланди.
— Эътиборлиси, ҳар йили қутлуғ сана нишонланадиган ушбу муаззам хиёбон шаҳарнинг Алишер Навоий номи билан аталадиган энг катта кўчасида жойлашган, — дейди Фарғона давлат университети профессори, Ёзувчилар уюшмаси аъзоси Сиддиқ Мўмин. — Мен ҳамиша бундан ўзгача мантиқ излайман ва ҳайратим ошади. Чунки ҳаётда ҳеч нарса тасодифан содир бўлмайди. Зеро, она тили ва Алишер Навоий сиймоси барча замонларда ҳам ёнма-ён туради.
Кўтаринки руҳда ўтган тадбир давомида мавзуга оид бадиий дастур намойиш этилди. Она тилини мадҳ этувчи шеърлар, ҳикматли сўзлар, ғазаллар ва қўшиқлар ижро этилди.
Бундай байрам тадбирлари вилоятнинг барча шаҳар ва туманларида бўлиб ўтди.
Ботир МАДИЁРОВ, “Халқ сўзи”.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Ўтган баҳсда концентрация бироз жойида эмас эди. Шу сабабли “жиннича” хатоларга йўл қўйдик” — Фабио Каннаваро
- Тошкентда «UzFood 2026» ва «OʻzuPACK 2026» Халқаро кўргазмалари бўлиб ўтмоқда (+фоторепортаж)
- Шайха Носир Ал Новайс: “Мен бу каби ёндашувни аввал кўрмаганман”
- “Енгилмас: Токиога йўл” бадиий фильмининг премьераси бўлиб ўтди
- Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 35 йиллигини кенг нишонлашга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида
- Тошкентда Амир Темур таваллудининг 690 йиллиги муносабати билан ҳарбий парад ўтказилмоқда (фоторепортаж)
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг