Микромолия банкларини ташкил этишга рухсат берилади
Ўзбекистонда микромолия банкларини ташкил этишга рухсат берилади. Бу ҳақда 11 февраль куни тегишли қонун қабул қилинди.
Қонун микромолия ташкилотлари ва тижорат банклари ўртасида уларни боғловчи «занжир»ни шакллантириш, шунингдек, микромолия ташкилотлари учун қўшимча молиявий ресурслар, шу жумладан, депозитлар жалб этиш имконияти яратилади.
Банк хизматларини рухсат этилган шартлар асосида кўрсатишга ваколатли бўлган микромолия банки институти жорий этилади.
Шунингдек, қонун билан микромолия ташкилотларини микромолия банкларига ва микромолия банкларини тижорат банкларига ҳамда аксинча трансформация қилиш учун ҳуқуқий асос яратилмоқда.
«Банклар ва банк фаолияти тўғрисида»ги Қонунга киритилган қўшимчага кўра, микромолия ташкилоти микромолия банкига, микромолия банки тижорат банкига, тижорат банки микромолия банки фаолиятига ва микромолия банки микромолия ташкилотига ўз фаолиятини ўзгартириши мумкин.
«Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисида»ги Қонунга мувофиқ, микромолия банки фаолиятини амалга ошириш учун лицензия Ўзбекистон Марказий банки томонидан берилади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Нодавлат суд-эксперти сифатида фаолият юритиш янада соддалаштирилади
- «Истанбул Башакшеҳир» меҳмондан ғалаба билан қайтди
- «E-ekspertiza» платформаси орқали электрон ҳужжатлар алмашинувини йўлга қўйиш тартиби тасдиқланди
- Украинанинг уч вилоятида портлашлар қайд этилди. Қурбонлар бор
- Бу йил Ўзбекистон Пролигасида 14 та жамоа иштирок этади
- Шавкат Мирзиёев Вашингтон шаҳрида Тинчлик кенгашининг дастлабки йиғилишида иштирок этди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг