Месси Марадонанинг рекордини янгилади

02:28 01 Декабрь 2022 Спорт
711 0

Иллюстратив фото

Шу йилнинг 30 ноябрь куни Қатардаги «974» стадионида жаҳон чемпионати «С» гуруҳи 3-туридан ўрин олган Полша ва Аргентина терма жамоалари ўртасидаги учрашув бўлиб ўтди.

Ушбу ўйин Аргентина терма жамоаси сардори Лионел Месси учун жаҳон чемпионатларидаги 22 учрашув бўлди ва бу натижа билан у ҳамюрти, афсонавий футболчи Диего Марадонадан ўзиб кетди. Марадона жаҳон чемпионатларида 21 учрашувда ўз мамлакати шарафини ҳимоя қилган. 

Полшага қарши учрашувда Месси ўз ҳисобида гол ҳам ёзиб қўйиши мумкин эди. Лекин у рақиб дарвозасига белгиланган 11 метрлик жарима зарбасини голга айлантира олмади. Ўйинда аргентиналиклар 2:0 ҳисобида ғалабага эришди ва гуруҳ босқичини биринчи ўринда якунлади ва 1/8 финала австралиялик футболчиларга қарши майдонга чиқадиган бўлишди.

Мазкур ўйин 3 декабрь куни Тошкент вақти билан 23:45 да бошланади. 

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер